Эҳсон маросимида маъруза: қабр, охират ва собитқадамлик ҳақида эслатма

Бўлимлар: Қиёмат

Эҳсон маросими
Ўзбекистон, 90 йиллар

  • Иброҳим сурасининг 27 ояти тафсири;

{يُثَبِّتُ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا بِالْقَوْلِ الثَّابِتِ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَفِي الْآخِرَةِ ۖ وَيُضِلُّ اللَّهُ الظَّالِمِينَ ۚ وَيَفْعَلُ اللَّهُ مَا يَشَاءُ} [إبراهيم: 27].

«Аллоҳ иймон келтирган кишиларни ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам устивор Сўз (иймон калимаси) билан собитқадам қилур. Золимларни эса Аллоҳ (ҳақ) йўлдан оздирур. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ишни қилур». (Иброҳим сураси, 27-оят).

  • Шаҳодат калимасининг фазилатларидан бир шингил;
  • Қабрда рўй берадиган воқеаларнинг хулосаси;
  • Мункар ва Накир деб номланган икки фариштанинг даҳшатли сифатлари;
  • Қабр саволларига жавоб бера олишимиз учун дунёда исломий ҳаёт кечиришимиз ва имтиҳонлар қаршисида собитқадам туришимиз лозим;
  • Инсону жинлар олами агар қабр азобини эшитадиган бўлсалар, даҳшатли овоз туфайли дарҳол ҳалок бўладилар;
  • Дунё ҳаёти маълум муддатгача давом этиши учун одамларни ҳалокатли овозлардан ҳимоялаб қўйилган, худди Ер куррасини ҳам осмондаги метеороидлардан ҳаво қатламлари билан ҳимоялаб қўйилгани каби;
  • Аллоҳ таоло мўмин бандаларига қиёматдаги даҳшатли аҳволлардан ҳам омонлик беради;
  • Жаҳаннам кўприги устидан ўтиш ҳам иймон ва амал даражасига қараб бўлади;
  • Кимки иймон рукнларидан бирон-бирига ишонмаса барча рукнларни инкор қилгандек кофир бўлади;

«يأتي على الناس زمانٌ ؛ الصابرُ فيهم على دينه ؛ كالقابضِ على الجمرِ«. (رواه الهيثمي والسيوطي والتبريزي وصححه الألباني).

 «Одамлар орасида динини маҳкам ушлаб сабр қилган киши қўлида чўғ ушлаб тургандек бўладиган замон(лар) келади …».

  • Дунё фитналари қабр ва охират даҳшатлари олдида ҳеч нарса эмас;
  • Маросимда иштирок этган домлаларнинг дуолари;
  • Қори аканинг тиловатлари.