Тупук ва тиш орасидан чиққан қоннинг рўзага таъсири

Савол:

Рўза тутган пайтда, оғиз бўшлиғида тупук йиғилиб, ичга тушса, бу оғиз очилишига сабаб бўладими?

Абдулазиз.

Жавоб:

Тупук агар табиий равишда ичга ютилса, рўзани бузмайди. Чунки бу инсон учун доимий ҳолатдир.

Аммо тупукни атайлабдан оғзига тўплаб туриб ютиш макруҳдир.

«…ولو اجتمع الريق في فيه ثم ابتلعه يكره ولا يفطر»

(مجمع الأنهر في شرح ملتقى الأبحر).

“Агар тупук оғизда тўпланса, сўнг уни ютса макруҳ саналади аммо рўза очилмайди”.

(Шарҳи Мултақал Абҳур).

“Тишлари орасидан қон чиқиб халқумга кирса, қон миқдори тупук билан баробар бўлса рўза очилади, агар қон тупукдан кам бўлса рўза очилмайди”.

(Юқоридаги манба).

Шайх Обидхон қори, Швеция
1430 ҳ. 18 рамазон (2009 м. 8 сентябр)

Алоқадор мавзулар:

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi