Шариат ҳукмини татбиқ этиш имконсиз бўлган ҳолатлар ҳақида Ибн Таймийя фатволари

Шариат ҳукмини татбиқ этиш имконсиз бўлган ҳолатлар ҳақида имом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

قال شيخ الإسلام ابن تيمية رحمه الله تعالى

«… وكذلك الكفار من بلغته دعوة النبي صلى الله عليه وسلم في دار الكفر، وعلم أنه رسول الله؛ فآمن به، وآمن بما أنزل عليه، واتقى الله ما استطاع – كما فعل النجاشي وغيره – ولم يمكنه الهجرة إلى دار الإسلام، ولا التزام جميع شرائع الإسلام؛ لكونه ممنوعاً من الهجرة، وممنوعاً من إظهار دينه، وليس عنده من يعلمه جميع شرائع الإسلام فهذا مؤمن مِن أهل الجنة.

كما كان مؤمن آل فرعون مع قوم فرعون، وكما كانت امرأة فرعون، بل وكما كان يوسف الصديق عليه السلام مع أهل مصر. فإنهم كانوا كفارا ولم يكن يمكنه أن يفعل معهم كل ما يعرفه من دين الإسلام؛ فإنه دعاهم إلى التوحيد والإيمان فلم يجيبوه.

قال تعالى عن مؤمن آل فرعون: {وَلَقَدْ جَاءَكُمْ يُوسُفُ مِن قَبْلُ بِالْبَيِّنَاتِ فَمَا زِلْتُمْ فِي شَكٍّ مِّمَّا جَاءَكُم بِهِ ۖ حَتَّىٰ إِذَا هَلَكَ قُلْتُمْ لَن يَبْعَثَ اللَّهُ مِن بَعْدِهِ رَسُولًا}. غافر: 34

وكذلك النجاشي هو وإن كان ملك النصارى فلم يطعه قومه في الدخول في الإسلام بل إنما دخل معه نفر منهم ؛ … وكثير من شرائع الإسلام أو أكثرها لم يكن دخل فيها لعجزه عن ذلك؛ فلم يهاجر ولم يجاهد ولا حج البيت بل قد روي أنه لم يصل الصلوات الخمس ولم يصم شهر رمضان ولم يؤد الزكاة الشرعية ؛ لأن ذلك كان يظهر عند قومه فينكرونه عليه وهو لا يمكنه مخالفتهم.

والنجاشي ما كان يمكنه أن يحكم بحكم القرآن ؛ فإن قومه لا يقرونه على ذلك وكثيرا ما يتولى الرجل بين المسلمين والتتار قاضيا بل وإماما وفي نفسه أمور من العدل يريد أن يعمل بها فلا يمكنه ذلك بل هناك من يمنعه ذلك ولا يكلف الله نفسا إلا وسعها …

فالنجاشي وأمثاله سعداء في الجنة وإن كانوا لم يلتزموا من شرائع الإسلام ما لا يقدرون على التزامه بل كانوا يحكمون بالأحكام التي يمكنهم الحكم بها…».

(ابن تيمية / الفتاوى 216-219/19).

«… Кофирлардан кимгаки Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг даъватлари етиб борса, у одам куфр диёрида яшаётган бўлса, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни Аллоҳнинг расули деб билиб, у  кишига иймон келтириб, у кишига нозил бўлган ваҳийга ҳам иймон келтирса, тоқати етганича Аллоҳдан тақво қилса  – худди Нажоший ва бошқаларга ўхшаб – , унинг учун Ислом диёрига ҳижрат қилиш ва Ислом шариатларининг барчасига амал қилиш имкони бўлмаса, ҳижрат қилишдан тўсиб қўйилганлиги туфайли, ўз динини изҳор қилишдан ҳам ман этилганлиги туфайли, у яшаб турган жойда унга Ислом шариатларини ўргатадиган ҳеч ким бўлмаса, бундай инсон жаннат аҳлидан бўладиган мўмин инсондир!

Худди Фиръавн хонадонидан бўлган Мўмин киши, Фиръавн қавми ичида мўмин бўлиб яшагани каби, Фиръавннинг аёли ҳам мўмина бўлиб яшагани каби, балки ҳатто Юсуфус-сиддиқ алайҳиссалом ҳам Миср аҳли билан яшаганларидек. Чунки улар (Миср аҳли) кофир эдилар. Улар билан бирга яшаган Юсуф алайҳиссалом ўзлари билиб турган Ислом динининг барча амалларини бажаришга имконлари бўлмаганди. Чунки у зот уларни тавҳид ва иймонга даъват қилганларида улар қабул қилмагандилар.

Аллоҳ таоло Фиръавн хонадонидаги мўмин кишининг тилидан ҳикоя қилиб айтадики:

{وَلَقَدْ جَاءَكُمْ يُوسُفُ مِن قَبْلُ بِالْبَيِّنَاتِ فَمَا زِلْتُمْ فِي شَكٍّ مِّمَّا جَاءَكُم بِهِ ، حَتَّىٰ إِذَا هَلَكَ قُلْتُمْ لَن يَبْعَثَ اللَّهُ مِن بَعْدِهِ رَسُولًا}

«Дарвоқеъ илгари Юсуф сизларга (ўзининг пайғамбар эканлигини исботлайдиган) аниқ ҳужжатлар келтирганида ҳам, у сизларга келтирган нарсалардан шубҳа-гумон қилиб туриб олган эдинглар. То қачон у ҳалок бўлганида эса: «(Энди Юсуфдан) сўнг Аллоҳ ҳаргиз пайғамбар юбормас», дединглар». (Ғофир сураси, 34-оят).

Нажоший ҳам худди шундай бўлган. У насоролар (християнлар)га подшоҳ бўлган бўлсада, унинг қавми Исломга кириш масаласида унга итоат қилмадилар. Балки у билан бирга фақат саноқли (жуда ҳам кам) кишилар Исломни қабул қилдилар. …

Шунинг учун у Ислом шариатидан жуда кўп балки энг кўп қисмига имконсизлиги туфайли амал қилмаган. У (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига) ҳижрат қилмаган, жиҳод ҳам қилмаган, ҳаж ҳам қилмаган, балки ҳатто баъзи ривоятларда беш вақт намозларни ҳам ўқимагани айтилган, Рамазон рўзасини ҳам тутмаган, шаръий закотни ҳам бермаган. Чунки у бу амалларга амал қиламан деса ўзининг қавми орасида очиқ бўлиб кўриниб қоларди, улар эса унга қарши эдилар. Нажоший эса уларга қарши чиқа олмас эди …

Қуръон ҳукми билан ҳукм юрғизиш Нажоший учун имконсиз эди. Чунки унинг қавми унга розилик бермас эдилар.
(Мусулмон) киши кўпинча мусулмонлар ва татар (кофир)лари орасида қози бўлиш вазифасини зиммасига олишига тўғри келади. Балки ҳатто имом (бирор бир минтақа раҳбари ёки вилоят ҳокими) ҳам бўлиши мумкин. Ана шу ҳолатда ўзининг ичида амалга оширишни хоҳлаб турган бир қанча адолатли ҳукмлар бўлади, лекин уни амалга оширишдан тўсиб турган монеъликлар бўлади.

Шундай ҳолатларда Аллоҳ таоло ҳеч қайси бир жон эгасига унинг тоқатидан ортиқ вазифа юкламайди …

Нажоший ва Нажошийга ўхшаган кишилар жаннатда бахтлидирлар, ҳаттоки Ислом шариатидан лозим тутишга қодир бўлмаганлари ҳукмларга амал қилмаган бўлсалар ҳам. Балки улар фақат имконларида бўлган аҳкомлар билангина ҳукм қилганлар …».

(Фатово Ибн Таймийя: 19/216-219).

«Ислом Овози» таҳририяти