Пайғамбарларга иймон келтириш

Бўлимлар: Эътиқод

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар

  • Иймон рукнларидан бири пайғамбарларга ишониш ва эргашиш;
  • Инсонлар ҳар қанча ақлу заковатга эга бўлсалар ҳам барибир пайғамбар таълимотига муҳтождирлар;
  • Дунё тинчлиги учун ҳам пайғамбарларнинг таълимотлари давом этиши лозим;
  • Пайғамбарлик мақоми умумий тарзда икки даражали – нубувват ва рисолат;
  • Набийлар ва Расулларнинг ораларидаги фарқлар;
  • Энг охирги набий ва энг охирги расул Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам;
  • Қуръони карим қиёматга қадар бутун дунё учун ҳидоят ва бахт-саодат манбаидир;
  • Пайғамбарлар ҳам Аллоҳнинг қуллари, уларга илоҳлик сифатларини нисбат бериш ширк;
  • «(Эй Расулуллоҳ, уларга) айтинг: «Ҳеч шак-шубҳа йўқки, мен ҳам сизлар каби бир одамдирман …»». (Каҳф: 110).
  • «Айтинг: «Мен ўзим учун ҳам на фойда ва на зиён етказишга эга бўла оламан. Магар Аллоҳнинг хоҳлагани бўлур …». (Аъроф: 188).
  • Пайғамбарлик фақат ва фақат Аллоҳнинг ихтиёридир, ҳеч ким ўзича ҳаракат қилиб пайғамбарлик мақомига етолмайди;
  • Авлиёлик – Аллоҳга дўст бўлиш мартабасига Шариат кўрсатган йўлдан юриб эришиш мумкин;
  • Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ томонидан олиб келган Ислом таълимоти ҳамма томонлама мукаммал дин, Аллоҳнинг дини ҳеч қандай ривожлантиришга муҳтож эмас;
  • Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буюк фазилатлари;
  • Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўриш ҳар бир инсонга фарз айн;
  • Инсофли кофирлардан баъзи мутафаккирларнинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида айтган гувоҳликлари.