Ҳақ-ҳуқуқларимизни золимлардан қандай ҳимоя қиламиз?

Бўлимлар: Турли

Шайх Обидхон қори манзили
Тошкент, 1997 м. 24 феврал

Таҳририятдан:
Ўзбек режимининг ҳақиқатпарвар уламоларга душманлиги ҳеч кимга сир бўлмай қолган. Бунинг мисоли устозимиз Обидхон қори акага қарши уюштирилган ҳамлаларда яққол кўриниб туради. 1996 йил 24 феврал куни Тўхтабой масжидини ғайриқонуний равишда зўравонлик билан тортиб олиб қўйганидан сўнг, Қори акани бутунлай йўқ қилиш ҳаракатини бошлаган. 1997 йил 24 феврал кунига келиб ҳукуматнинг «қўғирчоқ» суди Қори акадан Тошкентдаги уйларини ҳам тортиб олишга қарор чиқарган эди. Ана шу куни бир қанча мусулмонлар Қори аканинг атрофларида йиғилишиб, у кишининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қўлларидан келганича ҳаракат қилган эдилар. Уларнинг барчаларидан Аллоҳ рози бўлсин. Қуйидаги суҳбатда Қори ака ўша пайтдаги воқеалар ҳақидаги барча саволларга имкон қадар батафсил жавоб беришга ҳаракат қилганлар. Суҳбатнинг асосий мавзулари қуйидаги нуқталардан иборат:

  • Золимларга қарши курашда барча шаръий ва қонуний йўлларни қўллаш зарур;
  • Биз ўз динимиз ва халқимиз манфаатларини тинч йўллар орқали ҳимоя қилишда ҳаётимизнинг охирига қадар давом этамиз;
  • Ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилишда холис ва собитқадам бўлган киши кўпдан кўп инсонларнинг ҳуқуқларини асраган бўлади;
  • Тошкент суди ортида МХХ турганлиги ва улар уй баҳона динга ҳужум қилаётганликларининг исботи;
  • МХХ нинг Ислом уламоларига нисбатан қандай муомала қилишига мисоллар;
  • Суҳбатда ҳозир бўлган каттаю кичик мусулмонларнинг Қори ака ҳақларида гувоҳликлари.