Юрий Жуковский устидан бўладиган маҳкама 23 ноябр куни бошланади

Бўлимлар: Муносабат

Juriy Jukovskiy & Bahodir Pulatov

Устозимиз Обидхон қори Назаровга қарши уюштирилган суиқасд ижрочиси деб гумонланаётган Юрий Жуковский устидан маҳкама жараёни Швециянинг Остерсунд шаҳар судида 23 ноябр куни маҳаллий вақт билан соат 10.00 да бошланади.

Прокурор Кристер Петерссон Обидхон қори фаолияти ортидан суиқасдга учрагани ва бу жиноят ортида Ўзбекистон махсус хизматлари турганига ишонишини айтган. Бундан икки йил олдин Сундсвал шаҳар суди ўзбекистонлик Нодира Аминова ва Баҳодир Пўлатовлар Жуковскийга билиб туриб ёрдам берганлигига далил етарли бўлмаганини айтган бўлсада, бу жиноят ортида чет эл ташкилоти турганига шубҳа йўқлигини билдирган.

Маҳкама очиқ тартибда ўтказилади. Устозимизга қарши содир этилган бу мудҳиш жиноятга бефарқ бўлмаган, мазлумлар ҳуқуқини ҳимоя қилишда ўз ҳиссасини қўшишга интилган барча жамоатчилик вакиллари, эзгулик тарафдорлари, зиёли ва оддий инсонларнинг маҳкамада иштирок этишларини илтимос қиламиз.