Ақиқа маросимида маъруза: Қиёмат аломатлари ҳақида эслатма

Бўлимлар: Қиёмат

Ақиқа маросими
Тошкент, 1990 йиллар

  • Ҳар бир лаҳзамизни ғанимат билиб, Охират риҳлатига доимо тайёр турайлик!
  • Биз бу дунёда энг охирги умматмиз, Қиёмат жуда ҳам яқин эканлигида шак-шубҳа йўқ;
  • Қиёматнинг кичик аломатларидан баъзилари:
    – Одамлар баланд-баланд иморатлар қуришда мусобақа ўйнашлари;
    – Масофалар яқинлашиб кетиши ва вақтлар жуда тез ўтиши;
    – Инсоннинг кийиб юрган оёқ кийими ўзининг аҳли-оиласи ҳақида хабар бериб туриши;
    – Одамлар орасида меҳр-шафқат йўқолиши ва қотилликлар кўпайиб кетиши;
    – Зилзилалар ва турли туман бало-мусибатлар кўпайиши;
    – Ароқ ичиш ва зинокорлик ошкоро бўлиб кетиши;
    – Исломий илм кўтарилиб кетиши ва унинг икки сабаби: 1. ҳақиқий уламолар вафот этиб кетишлари, 2. Ислом аҳкомларини билиб туриб амал қилмаслик.
  • Қиёматнинг катта аломатларидан баъзилари:
    – Дажжол ва Яъжуж-маъжуж чиқиши;
    – “Доббатул-арз” – Ер ҳайвони чиқиб, кофирларнинг пешонасига кофир эканлиги муҳрини уриши
    – Қуёш мағрибдан чиқиши;
  • «Қиёмат 2000 йил қойим бўлади» деб даъво қилганларга раддия;
  • Қиёмат қачон қойим бўлишини Аллоҳдан Ўзга ҳеч ким билмайди;
  • Инсонларга Қиёматни эслатиб туриш жуда ҳам зарур;
  • Савол-жавоблар:
    – Малоикаларнинг вазифалари ҳақида қисқа маълумот;
    – Ҳайвон сўйишда «Бисмиллаҳ» дейишни унутган бўлса гуноҳ бўлмайди;
    – Ҳайвон ҳалол бўлиши учун Шариат буюрган барча тартиб-қоидаларга амал қилиш лозим;
    – Ҳалқум покланмаслигининг турли-туман офатлари;
    – Йиртқич ҳайвонлар ҳаром қилинишидаги ҳикматлар;
    – Мўмин-мусулмонлар Аллоҳнинг буйруқлари ортидаги ҳикматларни билмасалар ҳам унга чин қалблари билан иймон келтириб амал қиладилар;
    – Шариатнинг бир қисмига амал қилиб, қолганига амал қилмаслик Парвардигорга ҳурматсизлик қилишдир!
    – Қассоблар, новвойлар ва ошпазларнинг муҳим ва нозик масъулиятлари.