Эртага 10 октябр душанба Тосуо, индинга 11 октябр сешанба Ошуро рўзаси

Бўлимлар: Муносабат

Бугун якшанбадан душанбага ўтар кеча Тосуо (муҳаррам ойининг тўқиззинчи куни) рўзасига ният қилиб, саҳарлик қилиш суннатлигини эслатиб қўймоқчимиз.

Эртага душанба Тосуо (9-муҳаррам) куни.

Ошуро (10-муҳаррам) рўзаси эса 11 октябр сешанба куни тутилади.

Ошуро Исломдаги улуғ айёмлардан биридир. У куни рўза тутиш суннат, бир йиллик гуноҳларимиздан халос бўлишимизга сабаб бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муҳаррамнинг 9-куни (Тосуо)ни ҳам Ошурога қўшиб рўза тутишга тарғиб этганлар.

Умид қиламизки, мўмин-мусулмонлар ушбу икки кун (Тосуо ва Ошуро кунлари)да рўза тутиб олиш фурсатини ғанимат биладилар. Аллоҳ таоло барчамизнинг тоат-ибодатларимизни Ўз даргоҳида ҳусни қабул айласин.

Қуйидаги ҳаволалар орқали устозимиз Обидхон қори аканинг ушбу мавзуга оид суҳбатларидан фойда олишимиз мумкин, Аллоҳ у кишига шифойи комил ато этсин:

Ошуро – йилнинг қутлуғ куни

Ошуро рўзаси ҳақида 10 ҳадис

Сафарда Ошуро рўзасини тутиш жоизми?

Ошуро рўзасининг фазилати ҳақида эслатма

«Ислом Овози» таҳририяти