ТАЪЗИЯ: Аллоҳ таоло Минода вафот этган ҳожиларни шаҳидлар қаторида қабул этсин

Бўлимлар: Муносабат

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун.

Кеча Ийдул-Азҳо байрами куни бутун Ислом оламини ташвишга солган мусибатлардан бири бир қанча ҳожи биродарларимиз Мино водийсида тиқилинч остида вафот этганликлари бўлди.

Хабарларга кўра, вафот этганлар сони 717 га етган, жароҳат олганлар 800 кишидан ошган.

Бизларга маълум даражада тасалли бўладиган нуқтаси шуки, уларнинг барчалари ҳаж амалларини бажараётган ҳолларида охиратга риҳлат қилдилар.

Саҳиҳ ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаж асносида вафот этган киши Қиёмат куни ҳам ҳожи ҳолида тирилишини хабар берганлар.

Биз вафот этганларни улуғ шаҳидлар қаторида бўлишларини дуо қилиб, ўзимизга, оила-аъзоларига ва барча мусулмон умматга таъзияларимизни изҳор этамиз.

«Ислом Овози» таҳририяти ушбу мавзу ҳақида муфассал мақола ёзишни лозим топди.

Аллоҳнинг изни ила бу мақола келаётган кунлар саҳифамизнинг «Рисолалар» рукнида эълон қилинади.