(11) Қурбонлик ҳақида савол-жавоблар: отдан қурбонлик қилиб бўладими?

Шайх Обидхон қори, Швеция
1432 ҳ. 7 зулҳижжа (2011 м. 3 ноябр)

Отдан қурбонлик қилиб бўладими?

Савол: Келаётган Қурбон байрамингиз қутлуқ бўлсин. Отдан қурбонлик бўладими?

Юсуф.

Жавоб: Табригингиз учун ташаккур. Аллоҳ таоло Ийдул-Азҳони сизга ҳам муборак қилсин.

От аввалдан мавжуд бўлгани ҳолда қурбонлик қилинадиган ҳайвонлар қаторида зикр қилинмаган.

«Қурбонлик от сўйиш билан бажо бўлмайди. Қурбонлик фақат туя, мол, қўй ёки эчки билан адо этилади…

Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг саҳоблари фақат туя, мол ва қўй-эчки қурбонлик қилганлар. Бинобарин, шулар билан чекланмоқ вожиб… Аммо маълумки от гўштини ейиш жоиз». (islamweb/39608)