Имомлар ҳаммага бирдек муомала қилишлари керак эмасми?

Бўлимлар: 11. Ахлоқ ва одоб

Савол: Мен ҳар доим хоҳ бой бўлсин, хоҳ мансабдор бўлсин, хоҳ гадо… ким бўлишидан қатъий назар, ҳаммага баробар муомала қилишга ҳаракат қилганман ва бу нарсани жуда-жуда ҳурмат қилардим. Лекин ҳозир мени шу масала қийнаяпти. Мен масжидларга намозга, дарсга, маърузалар эшитишга борганимда ёки оддий саломлашиш учун борсам, шунинг гувоҳи бўлаяпманки, имомлар бир одам билан ўринларидан туриб, қуюқ кўришиб, кулиб кутиб олсалар, айримлар билан совуқроқ кўришадилар. Қўлларини зўрға узатадилар. Сўрашаётган одамнинг юзига қарамасликлари ҳам мумкин… Ўзбекистондаги аҳволни билмайман-ку, Покистон, Ҳиндистон ва араб мамлакатларидан келганларни назарда тутаяпман.

Инсоннинг қалби фақат Аллоҳга маълум-ку, нима учун одам ажратиш керак?! Баъзи инсонлар бундай муомалани кўриб масжидга боришдан совимайдиларми?!

Бундай вазиятларда бизлар нима қилмоғимиз, қандай иш тутмоғимиз даркор? Биз ҳам ҳамма қатори иш қилмоғимиз керакми??? Агар бунинг уддасидан чиқа олмасак-чи? Уларга қўшила олмасак-чи?

Дурбек.