Ийдул-Фитр муборак! (2007й)

Бўлимлар: Муносабат

Мана бир ой муддат давомида меҳмонимиз бўлиб турган муборак Рамазон қисқа фурсат ичида ниҳоясига етиб, биз билан хайрлашди. Ушбу дақиқалар Ийдул-Фитр кечасидир. Бир неча соатлардан сўнг Ийд тонги отади ва бутун дунё мусулмонлари ийдгоҳлар томон интила бошлайдилар. Ҳозир Аллоҳ таоло томонидан ато қилинаётган ажру мукофотларни ҳис этиб, қалбларимиз сурурга тўлган лаҳзаларда турибмиз. Шу муносабат билан сиз азизларни Ийдул-Фитр билан чин юракдан муборакбод этамиз! Аллоҳ таоло Рамазон ойида адо этган ҳамма яхши амалларингизни ҳусни қабул айласин. Бу мавсумда ҳосил қилган тақволаримиз ҳаммамизни Аллоҳнинг жаннатига яқинлаштириб, Унинг дўзахидан узоқ қилсин!..

Оз фурсат ичида ниҳояланиб,
Аллоҳ амри билан кифояланиб,

Тарк этди бизларни саноқли кунлар,
Таровиҳ, тиловат, мароқли тунлар…

Келганда дунёдан кетар вақтимиз
Ёр бўлсин илоҳо, иймон-бахтимиз!

Ўшал кун Ийд каби сурурли бўлсин,
Охират ободу ҳам нурли бўлсин!

Ўшал кун номалар савобга тўлгай,
Бу йўлнинг охири хайрли бўлгай!