Охират куни ва Қиёмат аломатлари (1-қисм)

Бўлимлар: Қиёмат

Тўхтабой масжиди, Тошкент
1410 ҳ. 2 шаввол (1990 м. 27 апрел)

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир неча оятларида бу дунё ҳаёти нақадар алдамчи ва бир нафаслик ҳаёт экани ҳақида огоҳлантириб айтади:

«Бу ҳаёти дунё фақат  ўйин-кулгидир …». (4 та сурада: Анъом: 32, Анкабут: 64, Муҳаммад: 36, Ҳадид: 20). 

Қиёмат соати бошланиши ҳақида эса мана бундай хабар беради:

«68. Сур чалинди-ю, осмонлар ва Ердаги бор жонзот ўлди, магар Аллоҳ хоҳлаган зотларгина (тирик қолдилар). Сўнгра у иккинчи бор чалинди-да, баногоҳ улар (яъни барча халойиқ қайта тирилди ва қабрларидан) туриб, (Аллоҳнинг амрига) кўз тутарлар. 69. Ер (яъни маҳшаргоҳ) Парвардигорининг нури билан ёришди; китоб — номайи аъмол (ҳисоб-китоб қилиш учун ҳозирлаб) қўйилди; пайғамбарлар ва гувоҳлар келтирилди ва уларнинг (яъни барча бандаларнинг) ўрталарида (биронталарига) зулм қилинмаган ҳолда ҳақ (ҳукм) билан ҳукм қилинди». (Зумар сураси, 68-69 оятлар).

Маърузанинг тафсилий сарлавҳалари:

  • Рамазонда эришилган ютуқларни асрайлик;
  • Жаннат йўлида мусобақа қилайлик;
  • Қиёмат кунига иймон келтириш зарурлиги, аҳамияти ва ҳикматлари;
  • Қиёматга иймон келтирмасликнинг аянчли оқибатлари;
  • Саҳобаи киромларнинг Қиёмат кунига бўлган иймонлари ва тайёр турганликлари;
  • Мусулмонларнинг иймонлари, илмлари ва ақл-заковатлари кучли бўлмоғи лозим;
  • Қиёматнинг кичкина аломатларидан баъзилари;
  • – Одамларнинг ўрталарида меҳр-оқибат йўқолиши;
  • – Фоҳишабозлик, фисқу фужурлар кўпайиб кетиши;
  • – Беҳуда қон тўкишлар ва зўравонликлар тўлиб тошиши;
  • – Барча мўминларнинг руҳларини енгиллик билан олиб кетадиган шабада. (Бу шабада катта аломатлар замонида содир бўлади. Чунки Қиёмат энг ёмон кимсаларнинг устида қойим бўлади).
  • Қиёматнинг катта аломатларидан баъзилари:
  • – Дажжолнинг чиқиши ва одамлар тўп-тўп бўлиб унга алданиб кетишлари;
  • – Ийсо алайҳиссалом осмондан тушиб Дажжолни ўлдиришлари, куфру туғёнларни, фисқу фасодларни йўқ қилишлари;
  • – Қуёш мағриб томондан чиқиши ва у пайт ҳеч кимнинг тавбаси қабул бўлмаслиги;
  • – Қиёмат қойим бўлиш воқеаларининг мухтасар баёни;
  • Дунёвий илм-фан олимлари ҳам дунёнинг ниҳояси муқаррар эканини англаб етаётганликлари;
  • Мўмин-мусулмонлар Қиёмат куни азизу мукаррам, кофиру золимлар хору зор бўлиб тирилишлари.