2015 йил 18 июн пайшанба – муборак Рамазон ойининг биринчи куни

Бўлимлар: Муносабат

Азиз биродарлар, ҳурматли ака-укалар, муҳтарама онахонлар, опа-сингиллар!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Дунёнинг бир қатор мамлакатлари ҳижрий 1436, милодий 2015 йилнинг муборак Рамазон ойи келаётган пайшанба куни бошланиши ҳақида баёнотларини эълон қилдилар.

Саудия Арабистони Олий маҳкамаси мажлисининг бир неча дақиқалар олдин эълон қилган қарорига кўра чоршанба муборак Шаъбон ойининг якунловчи кунидир. Чунки бу кеча янги ҳилол кўринмагани хабар қилинди.

Шунинг учун, 2015 йилнинг 18 июн, пайшанба куни Рамазон ойининг биринчи куни ҳисобланади.

Фурсатдан фойдаланиб, “Ислом Овози” таҳририяти барча мусулмонларни Рамазон ойи билан муборакбод этади!

Аллоҳ таоло барчаларимизга бу ойда Ўзининг кўпдан-кўп яхшиликларини насиби рўзи айласин!

“Ислом Овози” таҳририяти