Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ сийратлари (194-256 ҳижрий)

Бўлимлар: Илм ва уламолар

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1995 йил, 3 ноябр

  • Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғира ибн Бардезбаҳ Ал-Бухорий раҳимаҳуллоҳ яшаган даврлари 194-256 ҳижрий = 810-870 милодий йиллар.
  • Имом Бухорийга насиб бўлган улуғ шараф Саҳиҳул-Бухорий китоби Қуръони каримдан кейинги ўринда турадиган энг улуғ китоб деб эътироф этилишидир, бундай мартаба энди бошқа ҳеч кимга насиб бўлмайди.
  • Тарихда Бухорога нисбат берилган юзлаб уламолар ўтган бўлсаларда, «Бухорий» дейилганда биринчи ўринда фақат битта шу имом кўзда тутилади.
  • Аллоҳнинг марҳамати ва имтиҳони ўлароқ, имом Бухорий бизларни бутун дунёга танитдилар;
  • Имом Бухорий ёшлик чоғларидан бошлаб барча ҳадисларни ёдладилар, дунё бўйлаб мингдан зиёд уламолардан илм олдилар;
  • Ҳадис илми, ҳадисларни китоб қилиб ёзиш тарихи ва ривожланиши ҳақида мухтасар маълумот;
  • Имом Бухорийнинг устозларидан имом Исҳоқ ибн Роҳавайҳ шогирдларини саҳиҳ ҳадислар тўпламини ёзишга тарғиб этишлари;
  • Устозларининг маслаҳатларидан илҳомланган имом Бухорий саҳиҳ тўпламларини 16 йил мобайнида 600000 (олти юз минг) ҳадис орасидан, саҳиҳлик даражалари энг кучли бўлган 4000 дан зиёд ҳадисни танлаб, илмий тариқада тартиблаб, мавзуларга тақсимлаб, алоҳида китоб қилиб ёздилар.
  • Саҳиҳул-Бухорий деган ном билан машҳур бўлиб кетган ушбу китобларини барча муҳаддис уламолар, жумладан ўзларининг устозлари ва ўша даврдаги имомлар ҳам, кейинги даврларда келган имомлар ҳам, барчалари бир овоздан: «Бу китобда санадлари билан ривоят қилинган ҳадисларнинг барчаси саҳиҳ ҳадислардир» деб эътироф этдилар.
  • Имом Бухорийни бундай улуғ мақомларга кўтарган тақволари, ибодатлари, кечалари таҳажжуд намозларини ўқишлари, Қуръони каримни хатм қилиб туришлари ва гўзал ахлоқлари ҳақида ибратли қиссалар;
  • Имом Бухорий ўзларининг меҳнатлари билан тирикчилик қилишлари, ўқ-ёй отиб машқ қилиб туришлари;
  • Тўқима ҳадисларни ривоят қилган ёлғончилардан ва ёдлаш қобилияти заиф бўлган одамлардан огоҳлантириб қўйиш ғийбат эмас, балки Динни ҳимоя қилиш ҳисобланади;
  • Ислом душманларининг макр-ҳийлаларини, хиёнатларини билиб туриб, индамай кетаверган одам уларнинг жиноятларига шерик бўлиб қолади.
  • Мусулмон киши мусулмон биродарига қарши уюштирилаётган тажовузкорона режалардан хабар топса, албатта уни огоҳ этиб қўйиши лозим.
  • Имом Бухорий каби буюк муҳаддис имомлар ҳадис ривоят қилган ҳар бир инсоннинг тарихини синчковлик билан текширар эдилар.
  • Ҳадислар ичидан саҳиҳларини ажратиш учун бир қанча шартлар қўйилган, жумладан ҳар бир ривоятчи адолатли – тақволи, ҳаётида бирор марта ёлғон гапиргани эшитилмаган, ёдлаш қобилияти кучлилиги билан танилган, ривоят қилаётган ҳадисини қайси устоздан эшитганлигини аниқ айтган бўлиши лозим …
  • Имом Бухорий ҳеч қайси бир мусулмоннинг айбини ноҳақ тилга олмаганликларининг исботи;
  • Имом Бухорийнинг шогирдлари имом Муслим ва у кишининг ҳам Саҳиҳ тўпламлари ҳақида қисқача маълумот;
  • Имом Бухорий илмни амирларнинг саройидан устун қўйиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларини улуғлаганликлари ҳақида ибратли қисса;
  • Баъзи бир амирлар ва ҳасадгўй домлалар томонидан имом Бухорийга қарши уюштирилган фитна ва зулмлар;
  • Имом Бухорий Самарқанд яқинидаги Хартанг қишлоғида қариндошлари уйида вафот этишлари қиссаси;
  • Имом Абдулвоҳид Тавовийсий тушларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам имом Бухорийни кутиб турганликларини кўришлари.

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi