Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ сийратлари (150-204 ҳижрий)

Бўлимлар: Илм ва уламолар

Тўхтабой масжиди, Тошкент.
18 шаъбон 1415 ҳ. (20 январ 1995 м.)

  • Муҳаммад ибн Идрис ибн Аббос ибн Усмон ибн Шофеъ Ал-Қураший раҳимаҳуллоҳ яшаган давр 150-204 ҳижрий (767-820 милодий) йиллар;
  • Фақирона ҳаёт кечирган, ёшлигидан илмга ташна бўлган, ўсмирлик чоғидаёқ фатво беришга ҳақли деб эътироф этилган имом;
  • Аввалги имомларнинг ҳадис ва ижтиҳод мактабларини ўзида мужассам этган аллома;
  • Имом Шофеийнинг кун тартибларида турадиган илмий дарслар; 1. Қуръон ва тафсир илмлари, 2. Ҳадис илмлари, 3. Фиқҳ ва Усули фиқҳ борасида савол-жавоблар, 4. Араб тили фанлари, 5. Адабиёт ва шеърият …
  • Уламоларнинг бошларидан ўтадиган турли хил мусибатлар ва азиятлардан имом Шофеийнинг насибалари;
  • Имом Шофеий ва халифа Ҳорун Ар-Рашид ўрталаридаги суҳбатдан ибратлар;
  • Буюк имому алломаларга қарши чиқадиган ва турли фитналарга сабаб бўладиган жўн одамлар ўша замонларда ҳам учраб турган.
  • Уламоларга беҳурматлик қиладиганлар қаршисида уларни муқаддаслаштириб юборадиганлар ҳам бўлади.
  • Имом Шофеий ёзган илмий асарлари ҳақида қисқача маълумот;
  • Имом Шофеий устозларига бўлган эҳтиром ва одоблари туфайли ихтилофли масалалар ҳақидаги китобларини маълум муддат ошкор қилмай турганлар.
  • Имом Шофеий энг кучли шоир бўлсаларда, умрларини шеъриятга эмас, Қуръон ва Суннат илмларига бағишладилар.
  • Вафотларидан олдин Парвардигорга илтижо қилиб айтган шеърий муножотларидан иқтибос:

ولما قسـا قلبي وضـاقت مذاهبي *** جعلت الرجـا مني لعفوك سُلَّمــاً
تعاظمنـي ذنبـي فلمـا قرنتــه *** بعفوك ربي كان عـفوك أعظمــا
فما زلتَ ذا عفوٍ عن الذنب لم تزلْ *** تـجـود وتعـفو منةً وتكرُّمـــاً

  • Имому алламоларнинг ҳаётларидан ўрганишимиз лозим бўлган долзарб сабоқ.

«Ислом Овози» таҳририяти

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi