Таҳририят билдириши: WhatsApp рақамимиз янгиланди

Ассалому алайкум …

Муҳтарам «Ислом Овози» меҳмонлари!

ВатсАп тармоғидаги рақамимизни янгиладик. Бугундан бошлаб эски рақамизмизга эмас, мана бу янги рақамимизга (+46705555548) мурожаат қилишларингизни илтимос қиламиз.

ВатсАпдаги гуруҳларимизга аъзо бўлолмайдиган биродарлар учун Қори аканинг дарсларини алоҳида рақам орқали Broadcast тарзида ҳам юбориб турилади.

Broadcast хизматига аъзо бўлишни истаганлар мана бу рақамни (+46760777451) бирор исм ёки рамз билан ўз телефонларига ёдлатиб қўйишлари, сўнг унга ВатсАп ёки Телеграм орқали мурожаат қилишлари лозим бўлади.

Агар бу рақамни ўз телефонингизга бирор исм қўйиб ёдлатиб қўймасангиз биз юборадиган хатлар сизга етиб бормайди.

Гуруҳга аъзо бўлишни истаганлар эса, худди шунингдек савол юбормоқчи бўлганлар ҳам, таҳририятнинг асосий рақами (+46705555548) га мурожаат қилишлари лозим.

Ўрни келганда яна бор эслатиб қўямиз, бизга келаётган саволлар жуда кўплиги туфайли, уларнинг ҳаммасига ҳам жавоб бериш имкониятига эга эмасмиз.

Аммо қўлимиздан келганича зарур деб билганимиз саволларга қисқа шаклда бўлса ҳам жавоб бериб туришга ҳаракат қиламиз.

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг динига илму ҳикмат ила холисона хизмат қилишга муваффақ айласин.

Вассалому алайкум …

Ҳурмат ила / «Ислом Овози» таҳририяти

“Ислом Овози” меҳмонларини ВатсАп (WhatsApp) тармоғидаги гуруҳимизга таклиф этамиз