«Сўз эркинлиги дегани бу масхарабозлик дегани эмас…»

Озодлик радиоси
2009 йил

Шайх Обидхон қорининг радиосуҳбатларидан танланган лавҳалар:

«Ҳақорат ва масхара яхшиликка олиб келмайди, дин устидан кулиш, диний аҳкомлар устидан кулиш ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди, бу билан ҳеч қандай тинчликка эришиб бўлмайди».

«Одамнинг дини билан ўйнашиш, динга нисбатан ҳақорат оқибати хунук бўладиган нарса».

«Тўпалонларни келтириб чиқаришга сабаб бўлган инсонлар ўзларини айблашлари керак».

«Ақлли одамлар кўп, алҳамду лиллоҳ, улар албатта бунинг ҳисобини қилишади ва бу борада бир чеклов қўйилади. Сўз эркинлиги дегани бу масхарабозлик дегани эмас. Бу нарсани албатта ўзининг чиройли қоидалари ишлаб чиқилади ва бу нарса кўпчиликка маъқул бўлади иншоаллоҳ».

«Биз ҳамма нарсани устидан кулишимиз керак, сўз эркинлиги шу бўлади, дейишаяптику, лекин бу нарса жуда ҳам бир даҳшатли ва оқибати йўқ, келажаги йўқ нарса».

«Бу фақат диндорларнинг муаммоси эмас, дунёнинг муаммоси, қандай қилиб тинчликка олиб келади?! Динни масхара қиладиган сўз эркинлиги билан биз тинчликка эришамиз, деган нарсани диндорлардан ташқарилар ҳам қабул қилмайди».