Автоҳалокат туфайли вафот этган одам шаҳид саналадими?

Савол: 2009 йил 6 май куни отамни Собир Раҳимов метроси яқинидаги катта машина йўлида 21 ёшли ўспирин бир йигит «Нексия» машинасида катта тезлик билан келиб отамни уриб кетди. Отамни шу заҳотиёқ яқин атрофдаги шифохоналардан биттасига олиб кетишди, лекин 1-2 соат ичида операция бўлимда отамнинг жони узилди. Аллоҳим отамни ўз раҳматига олган бўлсин, қабр ва жаҳаннам азобларидан Ўзи сақласин, омин!

Раҳматли отам 72 ёшда эдилар, ўша куни эрталаб қўшниникида қўй сўйиб (қассоб эдилар) уйга келибдилар. Овқатланиб бўлганларидан кейин масжидда пешинни ўқиш учун ва Чорсудан исломий китоб ва рўзғор учун яна майда-чуйда нарсалар олгани кетибдилар. Ўша ердан қайтишда автоҳалокатга учраганлар.

Обид қори ака, сизга саволим шундан иборат:

1) Раҳматли отамнинг Охиратдаги ҳукмлари қандай? (Тошкентдаги баъзи бир домлалар отангиз шаҳид кетдилар, деб айтишди.)

2) Нексия бошқарган йигитнинг ҳукми қандай?

….

Ҳурмат ила Нодиржон.

Жавоб: Бу саволнинг қисқа жавоби шундан иборатки, автоҳалокат туфайли вафот бўлган одамнинг шаҳид ҳукмида бўлиши умид этилади, аммо қатъий шаҳид деб айтилмайди. Бу хулоса Расулуллоҳнинг мана бу ҳадисларидан олинган…