«Ғамгин бўлманг, албатта Аллоҳ биз билан биргадир!»

Бўлимлар: Гўзал лавҳалар

«Ҳижрати Набавийя» маърузасидан фойдалар

  • Аллоҳга тинч йўллар орқали даъват қилувчи зотларнинг сўзлари кучли таъсирга эга бўлишини билган кофирлар доимо ундан қўрқувга тушиб, унга қарши курашиб, турли-туман макр-ҳийлаларни ўйлаб топадилар;
  • Ислом даъватчиларига қарши суиқасд уюштириш сиёсатида Қурайш кофирлари билан замонамиз золимларининг фарқи йўқ;
  • Аллоҳ таоло Ўзи хоҳлаган дўстларини ҳар қандай оғир ҳолатларда ҳам Ўз ҳифзу ҳимоясида асрашини кўрсатиб турадиган Зот;
  • Аллоҳ таоло Ўз ҳифзида асрашини ваъда бериб, Ягона Ўзига таваккул қилишга буюриши билан бирга барча моддий сабабларни, имконда бўлган эҳтиёт чораларини қўллашга буюрган Зот;
  • Мўминлар ҳақ йўлда собитқадам, бир-бирларига вафодор бўладилар, устозлар оғир кунларда ҳам талабаларнинг руҳиятларини кўтариб, Аллоҳнинг ҳамроҳлигини эслатиб, иймонларини кучайтириб турадилар;