Эрдўғон ғалабаси адолатпарвар инсонларни шод этмоқда

2014 йил 10 август куни Туркияда бўлиб ўтган президентлик сайловларида амалдаги бош вазир Ражаб Тойиб Эрдўғон 52% овоз билан ғалаба қозонди.

Бу хабар дунёга тарқалиши биланоқ адолатли раҳбарларни севадиган инсонлар ўзларининг хурсандчиликларини изҳор этиб, Эрдўғон жанобларига табрикномалар йўллашди.

Ушбу муносабат билан «Ислом Овози» таҳририяти устозимиз Обидхон қори аканинг бир неча йил олдин Эрдўғон ҳукумати ҳақида билдирган фикрларини қайта нашр қилишни маъқул топди.

2007 йил Би Би Си радиоси билан бўлган мулоқотда саволларнинг бирига қуйидагича жавоб берган эдилар:

Hojayev, İstanbul:
«Assalomu Alaykum Obid qori aka. Men ham Turkiya hukumati qonuni ostida yashayman. Turkiya hukumati ham Islomiy davlat emas, buni o’zingiz yahshi bilasiz. Rasululloh Sallollohu Alayhi Vasallamning bir sahih hadislarida «Men har qanday kufr davlatida yashayabgan musulmonlardan bezorman,» – degan hadislariga nima deysiz? Oldindan rahmat».

Обидхон қори:
«Туркияни куфр давлати деб ҳукм қилиш нотўғри. Тўғри, ҳозирдаги мусулмон давлатларнинг камчилик ва нуқсонлари кўп. Бироқ уламолардан ўтиб, сиз билан биз бу давлатларни куфр давлати, деб ҳукм чиқаришга ҳаққимиз йўқ. Бундай ҳукмларнинг масъулияти сиз билан бизда йўқ экан, ўзимизнинг вазифамизни бажараверишимиз лозим. Жамиятни ислоҳ этишда ўз ҳиссамизни қўшишга ҳаракат қилишимиз керак. Туркия ҳукуматининг ҳозирги раҳбарлари намозхон кишилар экани, оила аъзолари ҳам ҳижобда юришлари яхшилик аломатидир. Бу каби ижобий ўзгаришлар мусулмон халқнинг ва албатта сиз каби талабаларнинг ўз динларига қўлларидан келганича амал қилаётганлари натижасидир. Пайғамбаримиз ҳадисларда мусулмонлар орасида яшашга бемалол имконияти бўла туриб, бирор узрсиз ғайри мусулмонларга қўшилиб яшашни афзал билган одамни огоҳлантирганлар. Аммо мусулмон одам ўз юртида динига амал қилишга имкони қолмаган бўлса, Ислом адолат билан ҳукм юритаётган куфр давлатига бориб яшаши учун рухсат беради. Пайғамбаримиз мусулмонлар Маккада кофирларнинг зулмига учраганларида Ҳабашистонга хижрат килишга буюрганлар ва у ернинг подшоҳини адолатли деб таърифлаганлар».

2011 йил Туркиянинг бош вазирларидан бири бўлган Нажмиддин Эрбақон вафот этган эди. Обидхон қори ака ўзларининг Ахлоқ ҳақидаги ҳафталик дарсларидан бирида унинг ҳаққига дуо қилиб, Туркиядаги ўзгаришларга ўз муносабатларини билдириб ўтган эдилар.

Қуйидаги аудиолавҳа ана шу дарсдан олинган: