Оятул-Курсий тафсири

Бўлимлар: Тафсир

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1990 йиллар

Бақара сураси, 255-оят.

1. Аллоҳ – Ундан ўзга ҳеч бир худо бўлмаган Ягона илоҳдир;

2. У Зот Абадий Тирик ва Қайюмдир;

3. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмайди;

4. Осмонлар ва Ердаги бор нарсалар Унингдир;

5. Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) У Зотнинг изнисиз шафоат қила олмайди;

6. Аллоҳ уларнинг (барча халойиқнинг) олдиларидаги ва ортларидаги бор нарсани билиб туради;

7. Улар (бандалар) Аллоҳнинг илмидан ҳеч қандай маълумотга эга бўла олмайдилар, фақатгина Унинг Ўзи хоҳлаган нарсаларнигина биладилар;

8. У Зотнинг Курсиси осмонлар ва ерни қамраган;

9. Бу икки нарсани (осмонлар ва ерни) ҳифзу-ҳимояда сақлаб туриш Уни қийнамайди;

10. У Юксак ва Буюкдир.