Фотиҳа сурасининг тафсири (2-қисм)

Бўлимлар: Тафсир

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар

  • Фотиҳа сурасининг исмларидан яна: Намоз, Қуръоннинг асоси, Руқя, Воқия ва Кофия сураси;
  • Мушриклар Аллоҳ таолонинг «Ар-Робб» – Парвардигор эканига иймон келтирсалар ҳам, У Зотга ширк келтирганликлари, Қиёматга ишонмаганликлари ва Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга эргашмаганликлари туфайли Аллоҳ таоло уларни кофирлар деб номлади;
  • Аллоҳ таолонинг исм-сифатларини яхши ўрганиш ва доимо ёдда сақлаб юришнинг фазилати;
  • Аллоҳ таоло Ўз бандаларига чексиз меҳрибонлиги туфайли уларни энг тўғри йўлга ҳидоят қиладиган китоб – Қуръони каримни нозил қилди ва бу буюк каломини Ўзининг Раҳмон ва Раҳим исмлари билан бошлади;
  • Яҳуд ва Насоролар Аллоҳнинг каломини ва динини ўзгартириб, У Зотга туҳматлар қилиб, ботил сифатларни нисбат бериб юборганликларига мисол;
  • Қуръони каримнинг илк таълимотларидан бири Қиёматни эслатиш;
  • Охиратга иймон келтирган мўминлар Ягона Аллоҳнинг Ўзига сиғиниб, бу дунё қулликларидан озод бўлиб, ҳақиқий саодат ва шижоат билан яшайдилар;
  • «Худо деб йиғладик, дуо қилдик, лекин сўраганимизни бермади, ҳаётимизни қийин қилиб қўйди» дейдиганларга жавоб;
  • Аввал Ягона Аллоҳнинг Ўзига ибодат қилиб, кейин Унинг Ягона Ўзидан барча тилакларимизни сўраймиз;
  • Энг зарур тилак Аллоҳ таолодан тўғри йўлга ҳидоят қилишини сўрашдир;
  • Ҳақ йўлни топиб, унда собитқадам юриш учун илм ва ақлнинг ўзи етарли эмас, файласуфлар ақлли эди, аммо уларнинг кўпчилиги кофир бўлиб ўтди;
  • Ҳақиқий мусулмон бўлмаган одамлар турли-туман фирқаларга бўлиниб кетадилар;
  • Фақат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киромларнинг йўлларини лозим тутган тоифа – Аҳли Суннат жамоаси нажот топувчидирлар.