8 март кунини байрам қилиш Ислом динига хилоф

Ҳурматли «Ислом Овози» меҳмонлари.

Таҳририятга шу кунларда 8 мартни хотин-қизлар учун байрам қилиш ҳақида савол келган эди.

Қуйида устозимиз шайх Обидхон қорининг янги йил кутиш борасидаги жавобларини қайта нашр қилмоқдамиз. Зеро у 8 март ҳақидаги саволга ҳам жавоб бўлса ажабмас. Чунки Ислом динида фақат икки байрам – Ийдул-Фитр, Ийдул-Азҳо ва ҳафталик байрам Жума куни бор холос. Биз учун булардан бошқа байрам йўқ.

Салафи солиҳларимиз айтишади:

«Мўмин киши учун гуноҳ-маъсият қилмасдан, тоат-ибодатда ўтказган куни хақиқий байрамдир».

Исломда аёлларнинг ҳурмати уларга йилда фақат бир кунни байрам қилиб бериш билан бўлмайди, балки аёллар бизнинг ҳаётимизда она, қиз, сингил ва умр йўлдоши сифатида ҳар куни иззат-икром ила яшайдилар.
Валлоҳу аълам.

«Ислом Овози» таҳририяти

——————–

Савол:

Бизнинг жамоатимиз сизни ва барча мусулмон халқини Ийди Қурбон билан табриклайди. Аллоҳдан ҳамма мусулмонларни бирлаштиришини, иймонда мустаҳкам қилишини сўраймиз. Бу сайтнинг мавжудлиги мен билан ишлаётган мусулмонларнинг рағбатини кўтарди. Барчаларимиз сизни соғинганмиз.
Мен Москвада Аллоҳнинг марҳамати билан бир корхона очдим. Ярим ишчи мусулмон, ярми эса рус миллатидан.

31 декабр куни ёки бошқа куни рус халқи учун дастурхон ёзсам бўладими?

Тоҳир.

Савол-жавобнинг тўлиқ шакли