“Ислом Овози” меҳмонларини ВатсАп (WhatsApp) тармоғидаги гуруҳимизга таклиф этамиз

Ҳурматли сайтимиз ўқувчилари!

Маълумингизким устозимиз шайх Обидхон қори акага нисбатан 2012 йил 22 февралда уюштирилган ваҳшиёна суиқасд туфайли шифоханага ётқизилганлар ва ҳозиргача даволанмоқдалар.

Аллоҳ азза ва жалла у кишига тезроқ комил шифо ато этиб, яқин келажакда Ислом ва мусулмонлар нусрати йўлидаги хизматларида давом этишларини насиб айласин.

У киши узоқ йиллар мобайнида умматга тақдим этган илму ҳикматларни гўзал услуб ва турли воситалар орқали дунёга етказиш, устозимизнинг ҳақларидан биридир.

Охирги йиллар дунё бўйлаб кенг тарқалаётган ижтимоий тармоқ воситаларидан бири бўлмиш ВатсАп программаси ёрдамида қори аканинг асарларини янада кенгроқ оммага ёйилишини мақсад қилдик.

Ушбу хайрли иш учун ташкил қилинган гуруҳимизга қўшилмоқчи бўлганлар ВатсАп программаси орқали қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилишлари мумкин:

+46 (0) 70 555 55 48

Гуруҳимизга аъзо бўлиш шартлари:

1. Қори аканинг асарлари билан чекланиш ва мавзудан четга чиқмаслик;

2. Гуруҳ аъзолари бир-бирлари билан танишишлари ва шахсий мавзуларда суҳбатлашишлари ман қилинади (бу нуқта хавфсизлик юзасидан қўйилди)

3. Аъзо бўлиш сўрови юборилгандан сўнг гуруҳга қўшиб қўйиш, сўровлар кўп ё камлигига қараб, маълум вақт кечикиши мумкин, сиздан фақат ўзингизга бир тахаллусли исм қўйиб, шартларга мувофиқлингизни юбориб қўйишингиз талаб қилинади холос;

Аллоҳ азза ва жалла барчамизни Ўзининг динига илму-ҳикмат ила холисона хизмат қилиш, дунё ва охиратда бахтли ҳаёт кечиришга муваффақ қилсин. Устозимизга ҳам тез кунларда соғайиб яна ўз фаолиятларида давом этишларини насиб айласин.

«Ислом Овози» таҳририяти