Рамазонни қаршилаб

Азиз биродарлар, ака-укалар, муҳтарама опа-сингиллар! Ассалому алайкум ва роҳматллоҳи ва баракатуҳ!

Бу улуғ ойни Аллоҳ барчамизга муборак ва хайрли қилсин.


Алоҳида ойнада

Нусха олиш:
Юқори даража HD MP4 (1280×720 / 1GB)
Ўрта даража SD MP4 (640×360 / 268MB)
Мобил учун MP4 (480×270 / 202MB)

 

عن عبادة بن الصامت: ان رسول الله صلى الله عليه وسلم قال يوما وحضر رمضان

أتاكم رمضان شهر بركة يغشاكم الله فيه فينزل الرحمة ويحط الخطايا ويستجيب فيه الدعاء ينظر الله تعالى إلى تنافسكم فيه ويباهي بكم ملائكته فأروا الله من أنفسكم خيرا فإن الشقي من حرم فيه رحمة الله عز وجل

Убода ибн Сомитдан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон келган куни дедилар: “Сизларга барака ойи бўлмиш Рамазон келди. Бу ойда Аллоҳ Ўз неъматлари билан сизларни сарафроз айлайди, раҳматини нозил қилади, хатоларни кечиради, дуоларни қабул этади. Бу ойда Аллоҳ сизларнинг мусобақангизга назар солиб туради ва сизлар билан Ўз малоикаларига фахрланади. Бас Аллоҳга ўзингизнинг яхши жиҳатингизни кўрсатингиз. Чунки бахтсиз кимса бу ойда Аллоҳ азза ва жалланинг раҳматидан маҳрум бўлган кимсадир”.

Устозлар, ота-оналар, даъватчилар, имомлар, уламолар ва раҳбарларнинг зиммаларидаги муҳим вожиботлардан бири Рамазон олдидан керакли тавсияларини бериш ва бу муборак ой давомида ҳам насиҳатлар қилиб туришдир.

Уламоларнинг бу ой муносабати билан қилган тавсиялари:
1. Тиловат;
2. Зикр;
3. Истиғфор;
4. Садақа;
5. Даъват;
6. Дарс;
7. Умра.

Рамазон тарбия ойи

1. Рамазон ахлоқимизни тузатади;
2. У бизни сабрга ўргатади;
3. Нафсимизни тийишга ўргатади;
4. Гуноҳлардан сақлайди;
5. Вақтимизни тартибга солади;
6. Даражамизни кўтаради.

Рамазонни мазмунли ўтказишда муҳим ўрин эгаллайдиган шахслар:

Имомлар;
Мураббийлар;
Раҳбарлар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ إِذَا كَانَتْ أَوَّلُ لَيْلَةٍ مِنْ رَمَضَانَ صُفِّدَتْ الشَّيَاطِينُ وَمَرَدَةُ الْجِنِّ وَغُلِّقَتْ أَبْوَابُ النَّارِ فَلَمْ يُفْتَحْ مِنْهَا بَابٌ وَفُتِحَتْ أَبْوَابُ الْجَنَّةِ فَلَمْ يُغْلَقْ مِنْهَا بَابٌ وَنَادَى مُنَادٍ يَا بَاغِيَ الْخَيْرِ أَقْبِلْ وَيَا بَاغِيَ الشَّرِّ أَقْصِرْ وَلِلَّهِ عُتَقَاءُ مِنْ النَّارِ وَذَلِكَ فِي كُلِّ لَيْلَةٍ

رواه ابن ماجه

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Рамазоннинг биринчи куни бўлганда шайтонлар ва жинларнинг энг ярамаслари занжирбанд қилинади. Дўзах дарвозалари тамбалаб ташланади, уларнинг биронтаси ҳам очилмайди. Жаннат эшиклари очиб қўйилади, уларнинг биронтаси ҳам ёпилмайди. Бир нидо қилувчи нидо қилади: “Эй яхшилик талабгори, ҳаракатингни бошла! Эй ёмонлик истаган, тўхта! “Аллоҳнинг дўзахдан озод қилинадиган бандалари бўлади. Бу ҳар кечада содир бўлади…”

Аллоҳ Рамазонда гуноҳкорларни жаҳаннамдан озод қилар экан, аммо нима учун Ўзбекистон қамоқхоналарида азоб чекаётган бегуноҳ мусулмонлар озод қилинмайди?..

Аллоҳ жаҳаннам дарвозаларини ёпар экан, нима учун Ўзбекистон қийноқхоналари ёпилмайди. Улар ёпилиши лозим. Жаслиқни ёпиб ташлаш керак, умуман!

(2008 йил Рамазон ойи келиши муносабати билан қилинган маъруза)