Чоршанба – муборак Рамазоннинг биринчи куни!

إن الحمد لله نحمده ونستعينه ونستغفره ونعوذ بالله من شرور أنفسنا ومن سيئات أعمالنا من يهده الله فلا مضل له ومن يضلل فلا هادي له وأشهد أن لا إله إلا الله وحده لا شريك له وأشهد أن محمدا عبده ورسوله.

Азиз биродарлар, ҳурматли ака-укалар, муҳтарама онахонлар, опа-сингиллар!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Ислом Овози таҳририяти 1434 ҳижрий (2013 милодий) сананинг Рамазон ойи яқинлашиб келгани муносабати билан барча мусулмонларни муборакбод этади.

Ислом оламининг бир қатор мамлакатларида бу йилнинг Рамазон ойи келаётган чоршанба кунидан бошланиши эълон қилинди. Эртага сешанба куни кечқурун таровиҳ намозларини ўқиш бошланади.

Саудия Арабистони Олий маҳкамаси бугунги эълон қилган қарорига кўра сешанба муборак Шаъбон ойининг якунловчи кунидир. Чунки бугун сешанбага ўтар кечаси янги ой кўрингани ҳақида бирор хабар кузатилмади.

Аллоҳ таолодан барча олам аҳлига ҳидоят ато қилишини, мўмин бандаларига Ўз раҳматларини ёғдиришини, мазлумларга нусрат нозил этишини сўраймиз. Рамазон ойида барчамиздан рози бўлишини илтижо қиламиз.

Ушбу муборак ойда устозимиз Обидхон қори аканинг қайта тикланаётган саломатликлари тезлашиб, фаолиятларида давомли бўлишларини Аллоҳдан янада кўпроқ дуо-илтижолар билан тилаймиз.