Намозда сутра қўйиш масаласи

Бўлимлар: 02. Намоз

1. Намоз ўқиётган одамнинг олдидан ўтиш гуноҳ;

2. Сутранинг машруълиги;

3. Сутранинг ҳукми нима?

4. Сутранинг ҳикмати;

5. Сутра бўладиган нарсалар;

6. Сутранинг бўйи қанча бўлиши керак?

7. Одамни сутра қилиш мумкинми?

8. Сутра ўрнига чизиқ тортиш;

9. Жойнамоз сутра ўрнини босиши мумкин;

10. Сутра қўйиш мумкин бўлса, бошқаси кифоя қилмайди;

11. Сутра қўйиш тартиби;

12. Сутра билан намозхоннинг ораси;

13. Муқтадийлар учун имомнинг сутраси кифоя;

14. Намоз ўқувчи одам гуноҳкор бўладиган ҳолатлар;

15. Ўтмоқчи бўлган одамни тўхтатиш вожибми?

عَنْ أَبِى جُهَيْمٍ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « لَوْ يَعْلَمُ الْمَارُّ بَيْنَ يَدَىِ الْمُصَلِّى مَاذَا عَلَيْهِ لَكَانَ أَنْ يَقِفَ أَرْبَعِينَ خَيْرًا لَهُ مِنْ أَنْ يَمُرَّ بَيْنَ يَدَيْهِ ». )صحيح مسلم – 2 / 58).

Абу Жуҳаймдан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Агар намоз ўқиётган одамнинг олдидан ўтадиган одам ўзига қанчалик гуноҳ бўлишини билганда эди у ердан ўтгандан кўра қирқ (йил) тўхтаб тургани яхшироқ бўларди». (Муслим).