Суҳбатларни видео кўринишида намойиш қила бошлаймиз

Муҳтарам саҳифамиз меҳмонлари, «Ислом Овози» сайти таҳририяти бир хайрли ишга қўл урмоқда, иншоаллоҳ.

Худо хоҳласа, келаси ҳафтанинг жума кунидан бошлаб, қадрли устозимиз Обидхон қори ака тайёрлаган суҳбатларни видео кўринишида намойиш қила бошлаймиз.

Бу суҳбатларнинг аксарияти аввалроқ сайтда овоз шаклида ҳам эълон қилинган. Саҳифа меҳмонларига қулайлик яратиш мақсадида ўша вақтнинг ўзидаёқ ҳар бир суҳбат видеотасвирга ҳам туширилган эди, бироқ шу кунгача бу тасвирлар оммага эълон қилинмаган.

Суҳбатларнинг видео кўриниши ўзига хос шаклда эълон қилинади. Суҳбатнинг аудио кўриниши тахминан бир соатлик яхлит файл ҳолида бўлган бўлса, худди шу суҳбат видео кўринишида бир неча кичикроқ қисмдан иборат бўлади. Бу услуб томошабинларга қулайлик яратиш мақсадида қўлланилмоқда.

Шу йўл билан келгусида сайтдаги ҳар бир суҳбатни ҳам овоз, ҳам тасвир кўринишида кузатиш имконияти бўлади, иншоаллоҳ.

Суҳбатларнинг видео кўринишини нашр этишни «Инсон, ҳаёт, синов» деб номланган мавзудан бошлаймиз. Бу суҳбатлар «Назратуннаийм фий макорими ахлоқир-Расулил-карийм» қомусига асосланган ҳолда қилинган. Суҳбатлар давомида тилга олинадиган масалалар ҳар бир мусулмон учун муҳим илмий ва тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, инсоннинг ҳақ эътиқодда бўлишига ва дунё ҳаётида тўғри йўлдан боришига ёрдам беради.

Мавзу билан олдиндан танишмоқчи бўлсангиз, саҳифамизнинг «Инсон, ҳаёт, синов» рукнига киришингиз мумкин.

Муҳтарам устозимиз Обидхон қори акага Аллоҳдан комил шифо сўраб қоламиз.

Ҳурмат билан, «Ислом Овози» таҳририяти.