9-суҳбат: Башарият яралганидан бери қидириб келадиган неъмат (1)

Бўлимлар: Салом

Ислом ва салом:

  • Ислом шиорларидан бири;
  • Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири – «Ас-Салом»;
  • «Салом» сўзининг луғавий маънолари;
  • Ислом жоҳилият давридаги уч хил саломлашишнинг фақат биттасини қабул қилган;
  • Жаннат исмларидан бири – «Дорус-салом»;
  • «Салом» сўзининг кўчма маъноси;
  • «Ислом»ва»салом»сўзлари орасидаги боғлиқлик:
  1. Ислом динига кирган одам бу дунёда ҳам, охиратда ҳам тинчликка эришади;
  2. Мусулмондан фақат тинчлик кўрилади;
  3. Мусулмон ўз биродарини нотинчликда ташлаб қўймайди.
  • Исломнинг номи ҳам, моҳияти ҳам – тинчлик;
  • Салом мусулмоннинг дунёсида ҳам, охиратида ҳам муҳим ўрин тутади;
  • Мусулмон ҳар куни кўп бора «салом»сўзини такрорлайди;
  • Қадр кечасинингсифатларидан бири – «салом».

Саломлашиш тарихидан:

  • Одам алайҳиссаломнинг фаришталарга салом беришлари;
  • Иброҳим алайҳиссаломга фаришталарнинг саломи;
  • Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарларига салом йўллайди;
  • Чин дилдан берилган салом жаннат сари етаклайди;
  • Салом беришнинг даражалари;
  • Мусулмонлик ҳуқуқларининг биринчиси – салом;
  • Аллоҳга яқинроқ бўлган одам биринчи бўлиб салом беради;
  • Биринчи бўлиб салом бериш афзал ва суннат, саломга жавоб бериш эса вожиб.

Салом беришнинг самаралари:

  1. Салом тинчликни мустаҳкамлайди;
  2. Салом инсонлар қадрини кўтаради;
  3. Салом ўзаро муҳаббат, дўстликва иноқлик пайдо қилади;
  4. Салом кибрни кетказиб, қалбни поклайди.

Саломлашиш одобларидан:

  • Саломлашишнинг кўриниши ва ибораларига риоя қилиш лозим;
  • Салом берганда кўпликда салом бериш ҳақида;
  • Ҳеч ким йўқ жойга кирганда ҳам салом берилади;
  • Очиқ чеҳра ва табассум билан, юз-юзга, кўз-кўзга қараб салом берилади;
  • Ёши кичик каттага, озчилик кўпчиликка, улов минган пиёдага, юриб кетаётган тўхтаб турганга, тик турган ўтирганга салом беради;
  • Катта ёшлиларнинг кичикларга салом беришлари ҳам суннат.