Ийдул-Фитр муборак!

Бўлимлар: Табриклар

Ислом Овози таҳририяти ўз мухлисларини Ийд Рамазон билан чин қалбдан муборакбод этади.

Улуғ Раббимиздан бутун олам мусулмонларига баракотлар, раҳмат ва нусратлар ёғдиришини, Ўзбекистон аҳлига эркинлик, озодлик ва иймонда зиёдлик ато айлашини сўраймиз. Ҳақ йўлда азоб ва озорларга дучор бўлган биродарларимизга, опа-сингилларимизга  мадад, қалбларига қувват ва сурур, ҳаёт йўлларига нур бахш этсин.

Оз фурсат ичида ниҳояланиб,
Аллоҳ амри билан кифояланиб,

Тарк этди бизларни саноқли кунлар,
Таровиҳ, тиловат, мароқли тунлар…

Келганда дунёдан кетар вақтимиз
Ёр бўлсин илоҳо, иймон-бахтимиз!

Ўшал кун Ийд каби сурурли бўлсин,
Охират ободу ҳам нурли бўлсин!

Ўшал кун номалар савобга тўлгай,
Бу йўлнинг охири хайрли бўлгай!