“Уламоларимизни Ўзинг асрагин!”

Ассаламу алайкум «Ислом Овози» сайти ходимлари, азиз биродарлар!

Мен хусусан сизларга ҳамда устозимиз Обидхон домланинг мухлиси бўлган барча мусулмонларга сабр тилайман, ҳамдардлик билдираман.

Барчамизни мана шу муқаддас Рамазон ойида устозимизга оламлар Роббиси Аллоҳдан шифо сўраб илтижо қилишлигимизга тарғиб қиламан.

Аллоҳ устозимизни, Ислом уламосини Ўз ҳифзу ҳимоясида асрасин ва душманларини макрини заиф, ботил қилсин.

Аллоҳим, Сенинг барча чиройли исмларинг билан сўраймиз, устозимизни орамизга қайтаргин! Бу имтиҳонинг туфайли барча гуноҳларини авф этгин! У кишининг ҳижратини охирига етказгин! Ислом динига азизлигини қайтаргин! Уламоларимизни Ўзинг асрагин, я Роббал-аламийн! Амийн!

Ўш шаҳридан Ф.