Таровиҳ суҳбатлари

Ҳурматли «Ислом Овози» саҳифаси мухлислари!

Мана, хонадонларимизга орзиқиб кутилган Рамазони карим ойи ҳам кириб келди. Ҳамма мусулмонларга бу ой муборак бўлсин!

«Ислом овози» таҳририяти бу Рамазон ойида ҳар куни 2010 йили тайёрланган «Таровиҳ суҳбатлари» силсиласини эътиборингизга тақдим этиб боришни режалаштирган.

Устозимиз Обидхон қори аканинг Ахлоқ силсиласига доир мавъизаларини нашр этиш эса, Рамазон ичида вақтинча тўхтатиб турилади.

Аллоҳ таоло муҳтарам устозимизга шифои комил ато этсин! Олдингидан ҳам кўпроқ кучга тўлиб, сафимизга қайтиб келишларини ҳамда Ислом овозини етказишда бардавом бўлишларини  насиб айласин!

«Ислом Овози» таҳририяти.