68-суҳбат: Аллоҳнинг ҳам, одамларнинг ҳам муҳаббатини жалб қиладиган хулқ (1)

Бўлимлар: 27. Зоҳидлик
  •  Неъматлар тўғри истеъмол қилинмаса, зарарга айланади;
  • Зоҳидлик мол-дунё неъмати муқобилида;
  • «Зуҳд» калимасининг луғавий ва истилоҳий маънолари;
  • Ибн Таймиянинг зоҳидликка берган таърифлари;
  • Зоҳидликнинг икки хил тури;
  • Зоҳидлик- охиратда фойда бермайдиган ортиқча мубоҳ нарсаларни тарк қилиш;
  • «Ал-Вараъ» охиратда зарар бериши мумкин бўлган нарсаларни тарк қилиш;
  • Мубоҳ ишлар билан машғул бўлиб қолиш инсоннинг охиратдаги мартабасини пайсайтиради;
  • Мол-дунёни дунёвий мақсадлар йўлида тарк қилиш зоҳидлик эмас;
  • Ибнул-Қоййимнинг зоҳидликка берган таърифлари:

«Зоҳидлик 6та нарсада бўлади: 1. Мол-дунё, 2. Зоҳирий кўринишлар, 3. Раҳбарлик, 4. Одамлар, 5. Нафс, 6. Аллоҳдан бошқа барча нарсалар».

  • Зоҳид инсонда Аллоҳдан бошқа барча нарсаларнинг келиши ҳам кетиши ҳам осон бўлади;
  • Имом Ғазолийнинг зоҳидликка берган таърифлари:

«Ҳаром нарсалардан зоҳид бўлиш фарзи айн;

Шубҳали нарсалардан зоҳид бўлиш: баъзида вожиб, баъзида мустаҳаб;

Ортиқча мубоҳ нарсалардан зоҳид бўлиш:

Аллоҳдан машғул қиладиган барча нарсалардан зоҳид бўлиш;

Зоҳидликнинг энг афзали уни яшириш»

  • Зоҳидликка ёрдам берадиган нарсалар:
  1. Дунё ўткинчи нарса экани ҳақида тафаккур қилиш;
  2. Бу дунё вақтинча экани, ундан кейин ҳақиқий ва абадий ватан борлигини билиш;
  3. Инсон ўзини тийган нарсасидан унга тақдирда битилган насибаси барибир насиб қилишига, ўзини тиймасдан унга ҳирс қўйган нарсаси битилмаган бўлса, унга насиб бўлмаслигига тўла ишониши.
  • Қоруннинг қиссасидан ибрат;
  • Зоҳидликка тарғиб этган ҳадиси шарифлардан намуна ва фойдалар;
  • «Аллоҳ таолонинг ҳам, одамларнинг ҳам муҳаббатини жалб қиладиган амални ўргатинг»;
  • «Дунёдан ўзингни тийгин – Аллоҳ яхши кўради, одамлар қўлидаги нарсалардан ўзингни тийгин – одамлар яхши кўради»;
  • Ибн Умарга Пайғамбарнинг васиятлари ва Ибн Умарнинг умматга васиятлари;
  • Дунёдан ўтиш бир йўлни кесиб ўтиш кабидир;
  • Дунё ҳаёти ва соғлик неъматлари қайта такрорланмайдлиган ва охират учун ғанимат билиб қолиш учун берилган қисқа фурсат.