Боласи йиғлаб турган аёл қандай намоз ўқийди?

Бўлимлар: 02. Намоз

Савол: Мен ҳаётим давомида бир неча бор 5 вақт намоз ўқишга ҳаракат қилганман ва ўқиганман. Лекин қандайдир сабабларга кўра яна ўқий ололмай қолар эдим…

3-4 кун олдин мен яна 5 вақт намозни ўқий бошладим ва яна ўз вақтида ўқий олмаслигим бошланаяпти. Бунинг 2та сабаби бор. Бири менинг 1 ёшли фарзандим бор ва у эмади. Айнан намоз ўқиётганимда яъни бомдод ва хуфтонни ўқиётганимда йиғлайди. Ҳеч кимга қулоқ солмайди. Қўшниларга ҳалақит бераяптимикин деб хижолат бўлиб дарров ёнига бораман. Мен олдига борганимдан сўнг юпанади. Мен суннатни ўқиб, фарз навбати келганида фарзандимнинг олдига бориб юпатиб, кейин келиб фарзини ўқияпман, шундай қилсам бўладими? Ёки намоз бузилган ҳисобланадими?

Бу саволни намоз ўқийдиган бир – икки кишига бериб кўрдим. Бири йўқ, намоз бузилади деса, иккинчиси бузилмайди, намозни қўймай давом этинг, деяпти. Менда иккиланиш бўлгани учун ҳозир ўқимай турибман.

Намозни ўз вақтида ўқий олмаганда қазо намози қандай ўқилади? Илтимос саволларимга имкон қадар тезроқ жавоб берсангиз. Олдиндан катта раҳмат айтиб Мамлакатхон.