Таҳоратхонада гаплашса бўладими?

Ҳурматли қори ака, жавоблар учун раҳмат. Ҳозир мен Москвадаман. Бу ерда масжиддаги жамоатимизда турли миллат вакиллари бўлганлиги учун саволлар кўп, иложи бўлса жавобларни қисқароқ бўлса ҳам ҳужжат билан келтирсангиз.

Биз тошкентликлар сизни жуда ҳурмат қиламиз ва жавобларингизга шубҳа, гумонсиз ишонамиз, аммо бошқа миллатли биродарларимиз ҳужжат талаб қилишяпти. Улар оддий ҳукмларни ҳам билишмайди.

Қуйида яна саволларимиз бор, илтимосимиз – уларга ҳужжат билан жавоб берсангиз, токи биродарларимиз ибодатларини тўлиқ, камчиликсиз барпо қилиб, ҳақингизга дуо қилиб турсинлар.

1. Таҳоратхонада гаплашса бўладими?

2. Масжидда дунёни гаплашиб бўладими?

Абдуллоҳ.

Жавоб: Аллоҳ таоло сизларга иймон ва Исломда мустаҳкамлик ато қилсин. Доимий равишда ҳам маънавий, ҳам жисмоний покизаликка риоя қилишни насиб этсин.

«Аҳли илмлар ҳожат ушатаётган пайтда – агар зарурат бўлмаса – гапириш макруҳ эканини айтишган. Шунингдек, уларга кўра, бундай пайтда сукут сақлаш мустаҳабдир. Илло муҳим сўз бўлса – жоиз. Ибн Ҳажар Ал-Ҳайтамий «Ат-Туҳфа» китобида бундай деган: «Гарчи зикрдан холи сўз бўлса ҳам ёки саломга алик бўлса ҳам мумкин эмас. Чунки ҳожат ушатишда гапиришдан қайтарилган. Агар аксирса, худди жинсий алоқа пайтида бўлгани каби қалби билан ҳамд айтади…»

Иёз айтганлар: Унга (ҳожатда ўтирган одамга – тарж.) салом берилмайди, у ҳам алик олмайди».

Манба: (islamweb/158517)