Ҳайдовчилик гувоҳномасини сотиб олиш мумкинми?

Бўлимлар: 34. Ҳар-хил

Савол: Роббим бизга автомобил неъматини ато қилди. Менда эса ҳайдашлик учун гувоҳнома йўқ. 14 кун гувоҳномасиз ҳайдаб юрдим. ГАИ ходимлари ушлаб, анча пулимни олиб қўйди. Мен ўқишга ҳужжат топшириб қўйганман. 3 ойдан сўнг гувоҳномани оламан. 3 ойдан кейин мен Россияга кетаман. Энди мен 350$га сотиб олмоқчиман. Бу порам учун гуноҳкор бўламанми?

Шерали.

Жавоб: Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тегишли курсларда ўқиб, имтиҳон топшириш лозим. Бу қоидага амал қилиш инсонларнинг жонлари ва молларини ҳимоялаш учун зарурдир. Бинобарин, сизга ҳам гувоҳномани сотиб олмасдан ростдан ўқиб, кейин олишни тавсия қиламиз.

فإن شراء رخصة السياقة واستخدامها لغير من تعلمها لا يجوز لما فيه من تعريض أرواح الناس وممتلكاتهم للخطر، ومن المعلوم بالضرورة عند المسلمين أن المحافظة على النفس والمال واجبة فهما أهم الكليات الخمس -بعد الدين- التي اتفقت الأديان على حفظها والمحافظة عليها…

Ҳайдовчилик гувоҳномасини сотиб олиш ва ундан ҳайдашни ўрганмаган одам томонидан фойдаланиш жоиз эмас. Чунки бу иш одамларнинг жонлари ва мулкларини хатар остига қўйишдир. Мусулмонлар назарида жон ва молни ҳимоя қилиш вожиб саналади ва бу икки нарса динлар ҳимоя остига олишга иттифоқ қилган 5 асосий нарсанинг ичида диндан кейинги ўринда турадиган энг муҳимларидир. (islamweb/93684)