Аёллар ҳам жаноза ўқийдиларми?

Савол: Аллоҳ сизнию бизни ва бошқа  муҳожирларни гуноҳларимизни кечириб амалларимизни риё ва сумъадан холи қилиб қабул этсин.

Аёллар Макка ва Мадинада Ҳарамда жамоат билан жаноза ўқиши мумкин эмасми? Ёки Уҳуд тоғидек ажр борми аёлларга ҳам?

Аҳмаджон.

Жавоб: Аллоҳ яхши тилакларингизни қабул айласин. Сиз сўраган мавзуда Фатволар бўйича доимий қўмита шундай баён қилади:

الصلاة على الجنازة مشروعة للرجال والنساء؛ لقول النبي صلى الله عليه وسلم:  من شهد الجنازة حتى يصلى عليها فله قيراط ، ومن شهدها حتى تدفن فله قيراطان . قيل : يا رسول الله ، وما القيراطان؟ قال: مثل الجبلين العظيمين  يعني من الأجر . متفق على صحته .

لكن ليس للنساء اتباع الجنائز إلى المقبرة؛ لأنهن منهيات عن ذلك؛ لما ثبت في الصحيحين عن  أم عطية  رضي الله عنها قالت:  نهينا عن اتباع الجنائز ولم يعزم علينا  أما الصلاة على الميت فلم تنه عنها المرأة ، سواء كانت الصلاة عليه في المسجد أو في البيت أو في المصلى ، وكان النساء يصلين على الجنائز في مسجده صلى الله عليه وسلم مع النبي صلى الله عليه وسلم وبعده… ( الجزء رقم : 57، الصفحة رقم: 151)

Маййитга жаноза ўқиш эркаклар ва аёллар учун машруъдир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Кимки жанозага ҳозир бўлиб, маййитга намоз ўқилгунча бирга бўлса, бас унга бир қийрот савоб ёзилур. Кимки то маййит дафн қилингунча бирга бўлса бас унга икки қийрот савоб ёзилур». «Эй Расулуллоҳ, икки қийрот нима дегани?», деб сўрашди. Расулуллоҳ: «Икки улкан тоғдек», дедилар. Бу билан у зот ажрни назарда тутдилар». (Ҳадиснинг саҳиҳлигига иттифоқ қилинган).

Локин жанозанинг кетидан қабристонга бориш аёллар учун машруъ эмас. Чунки улар бу ишдан қайтарилганлар. Саҳиҳайнда Умми Атийя разияллоҳу анҳодан ривоят бўлган. У аёл айтганлар: «Биз жанозанинг кетидан боришдан қайтарилдик. Бу бизга буюрилмади». Аммо аёл киши маййитга жаноза ўқишдан қайтарилмаган. Жаноза хоҳ масжидда бўлсин, хоҳ уйда бўлсин хоҳ намозхонада бўлсин, фарқи йўқ. Аёллар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг масжидларида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ҳам, у зотдан кейин ҳам жаноза ўқир эдилар… (57 жуз, 151 саҳифа). (www.alifta.net)