Aлкоголсиз пиво ичишнинг ҳукми

Бўлимлар: 22. Таом, ичимлик

Савол: Менинг аёлим ҳомиладор… Мен унга алкоголсиз пиво олиб келиб берсам бўладими?

Неъмат.

Жавоб: Алкоголсиз пиво ҳақида турли мақолаларни ўқиш мумкин. Айримлар унинг соғлиққа зарарли экани ҳақида гапирадилар. Баъзилар эса ҳар қандай алкоголсиз пиво таркибида оз миқдорда алкогол бўлиши ҳақида ёзишади. Биз бу мавзуда бирор фикр билдиришдан тийилганимиз ҳолда «Исламвеб» ва «Ислом: савол-жавоб» саҳифаларида эълон қилинган фатволарни зикр қилиш билан чекланамиз.

فإذا تحقق المسلم من خلو هذا المشروب من الكحول فلا جناح عليه في شربه. والله أعلم.

Агар мусулмон инсон бу ичимликнинг алкоголдан холи экани ҳақида исботга эга бўлса, уни ичишда гуноҳ йўқ, валлоҳу аълам. (islamweb/8367)

إن البيرة ( أي شراب الشعير ) إن كانت تسكر إذا شرب الكثير منها فإنه لا يجوز شربها

Пиво (яъни арпа ичимлиги) агар кўп ичганда маст қилса, уни ичиш жоиз эмас.  (islam-qa/12557)