Болалар учун янги мавзу: Мусулмон боланинг одоби

بسم الله الرحمن الرحيم

Муқаддима

Ассалому алайкум, ҳурматли болалар!

Сизлар яхши биласизларки, Ислом динимиз бизга ҳамма яхши нарсаларни олиб келган. Динимиз келтирган улкан бойликлардан бири одобдир.

Биз бугун эълон қилишга бошлаётган «Мусулмон боланинг одоби» номли рисола унча катта китоб эмас. Аммо муаллиф уни шошилмасдан бир неча йил давомида ёзган. Умид қиламизки, сизлар бу дарслардан яхши фойдалар оласизлар.

«Мусулмон боланинг одоби» 10та дарсдан иборат бўлиб, энг зарур қоидалар ҳақида ҳикоя қилади. Улар қуйидагилар:

1-дарс. Одоб ва унинг фойдалари

2-дарс. Уйқудан туриш одоби

3-дарс. Ҳожатхона қоидалари

4-дарс. Тозаликка риоя қилиш

5-дарс. Овқатланиш одоби

6-дарс. Kийиниш одоби

7-дарс. Кийимларни тоза сақлаш

8-дарс. Нарсаларни озода тутиш

9-дарс. Уй ва хоналарни тоза сақлаш

10-дарс. Уйқуга ётиш одоби

Сизлар иншоаллоҳ ҳар пайшанба куни Ислом Овози саҳифасидан 1тадан одоб дарсини қабул қилиб оласизлар. Сўнг уни жума ва дам олиш кунларида ота-оналарингиз ва ака-укаларингиз билан бирга дарс қилиб, ўрганасизлар.

Ҳаммангизга бахт-саодат тилаб қоламиз.