Гаровга қўйилган пулдан закот бериладими?

Бўлимлар: 04. Закот

Савол: Мен яқинда бир уйни яшаш учун ижарага олдим ва бир йилга шартнома туздик. Тахминан 800 АҚШ доллари атрофида депозит пули бериш шарти билан (ишонч пули сифатида, яъни уй эгасининг талаби билан). Мен шу пулдан келаси йил закот бераманми?

Жазакаллоҳу хойр.

Абу Аиша.

Жавоб: Сиз берган 800 доллар гаров пули, деб ҳисоб қилинади. Гаровга қўйилган пул ёки мол агар нисоб миқдорида бўлса ва бир йил турса, ундан закот чиқарилади. Агар гаров моли нисобга етмайдиган бўлса, уни ўзининг қўлида турган бошқа закот молига қўшиб ҳисоблайди. Шунда нисобни ташкил қилса, закот чиқаради.

 قال النووي رحمه الله في » المجموع » (5/318) : » لو رهن ماشية أو غيرها من أموال الزكاة ، وحال الحول وجبت فيها الزكاة ؛ لتمام الملك » انتهى بتصرف .

Нававий раҳимаҳуллоҳ «АлМажмуъ»да айтган: «Агар чорва ҳайвони ёки закот молидан бирор нарсани гаровга қўйган бўлса, бир йил ўтса у молдан закот вожиб бўлади…»  (islamqa /99311)

Агар гаровга берилган молдан закот бериш вожиб бўлган бўлсаю гаров молини ушлаб турган одам бунга рози бўлмаса нима қилади? Бундай пайтда агар инсоннинг қўлида гаровга берган пулдан бошқа мол бўлса, закотни ўшандан чиқариб беради. Агар бундай мол бўлмаса, гаровга берган моли то қўлига қайтгунча кутади. Қўлига келгандан сўнг ўтган йилларнинг закотини чиқаради. (Юқоридаги манба).