Ийдул-Фитр муборак!

Бўлимлар: Табриклар

Саудия Арабистони, Қатар, Араб Амирликлари ва Миср давлатлари эртага сешанба Ийдул-Фитр куни, деб эълон қилдилар. 1432 ҳижрий йилнинг 1 шавволи, 2011 йил 30 август муборак Рамазон ҳайити кунидир. 

Саудия ахборот агентлигининг хабар беришича, подшоҳликнинг Садир ва Шақро минтақасида шаввол ойининг ҳилоли кўрингани расман тасдиқланди.

Ислом Овози таҳририяти ўз мухлисларини муборак Ийди Рамазон байрам билан табриклайди. Дунё мусулмонларига, хоссатан, Ўзбекистон аҳлига озодлик, ҳидоят ва баракотлар тилайди.

Аллоҳ таоло тутган рўзаларимизни, адо этган таровиҳ намозларимизни, қилган солиҳ амалларимизни даргоҳида мақбул айласин.