Ҳушсиз ҳолда ётган инсонга ёрдам беришни тўхтатиш мумкинми?

Бўлимлар: 23. Тиббиёт

Савол: Аллоҳ Ислом йўлида қилаётган хизматингизнинг ажрини кўпайтириб берсин, омин. Саволим шундаки, мен Европа давлатида яшаб ишлайман. Ишим жуда ҳам оғир ҳолатдаги бир аёлга қарашдан иборат. У аёл ҳеч нарсани билмайди, ақлини йўқотган. Комада деса ҳам бўлаверади. Яқинда дўхтирлар шу қарорга келишдики, бу беморга бундан кейин овқат ҳам берилмайди, сув ҳам берилмайди ва ўлишини кутилади. Чунки у шу ҳолатда 8 йилдан бери яшаяпти. Аёлнинг фарзандлари ҳам шунга рози. Уни 1 хафта ичида ўлиши кутилаяпти. Ислом шу масалага қандай ёндашади? Мен шу 1 ҳафта ичида унинг ёнида ўтириб, ҳеч нарса қилмаслигим қандай бўлади? Аллоҳ рози бўлсин ҳаммаси учун.

Лайло.

Жавоб: Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун. Аллоҳ беморларга шифо ато қилсин. Уларга қараётган инсонларнинг ажр-савобларини мўл-кўл қилиб берсин. Вафот бўлганларни Ўз раҳматига олсин.

Агар саволда зикр қилинган аёл ҳушсизлик ҳолатида ётган аёл бўлса, яъни айтилганидек, бир неча йилдан бери мия ўз вазифаларини бажармаётган, юрак ва ўпка махсус аппаратлар воситасида (реанимация шароити) сунъий ҳаракатлантирилаётган бўлса-ю энди врачлар бу жиҳозларни ишлатиш бефойда, аёл вафот этган, деган хулосага келган бўлса, бу тўғри бўлиши мумкин.

Аммо вафот этганлик ҳақида хулоса чиқариш ниҳоятда нозик масала бўлиб, бунда ҳатто мутахассис врачлар ҳам хато қилиш эҳтимоли мавжуд. Шу сабабли ҳозирги замон фатво ҳайъатлари ҳушсиз ётган одамнинг вафот этганлиги ҳақидаги хулосани уч кишидан иборат врачлар гуруҳи бериши лозим эканини таъкидлашган.

Биз бу саволга жавоб беришда мавзуни тафсилотлар билан кенгроқ ёритишга ҳаракат киламиз ва бу борада Ислом уламоларининг фатволари, тиббиёт фани хулосалари, давлатларнинг қонунлари ва ўлим ҳолатини аниқлашга тегишли ҳал этилмаган масалалар ҳақида тўхталамиз, иншоаллоҳ.

  • Тиббиётга кўра ўлимнинг турлари;
  • Мия фаолиятининг тўхташи (клиник ўлим) ҳақиқий ўлим эмас;
  • Сунъий жонлантириш воситаларидан фойдаланиш;
  • Ўлим ҳақида хато хулоса чиқариш ҳолатлари;
  • Вафот бўлганлик аломатлари;
  • Вафот ҳақида хулоса чиқариш кимнинг вазифаси?
  • Сунъий жонлантириш қачон тўхтатилади?