Болага Фатҳулборий, деб исм қўйса бўладими?

Савол: Мен ўғил кўрдим. Исмини Фатхулборий қўйса бўладими? Илтимос, жавоб беринг. Шу исмга яраша бўлишини хоҳлайман. Жазакаллоҳу хойрон.

Абдуллоҳ.

Жавоб: Аллоҳ таоло сизга ва оилангизга бу фарзандни муборак қилсин. Аллоҳ ўғлингизни сизнинг ниятингизга яраша олим инсонлардан бўлишини, Ислом ва мусулмонларга кўп фойда ва ғалабалар келишига сабабчи бўлишини насиб айласин.

Фатҳулборий икки калимадан ташкил топган: «фатҳ» ва «Ал-Борий». Фатҳ очиш, нусрат, ғалаба, деган маъноларда келади.

وقوله تعالى :{ إِنا فتحنا لك فتحاً مبيناً } قال الزجاج : جاء في التفسير قضينا لك قضاءً مبيناً أَي حكمنا لك بإِظهار دين الإِسلام وبالنصر على عدوِّكَ… (لسان العرب – (2 / 536).

Аллоҳ таоло деди: «Биз сизга очиқойдин ва аниқ ғалаба эшикларини очдик». Зужож айтди: … Яъни, Биз сиз учун Ислом динини устун қилиш ва душманингиз устидан ғалабага эриштириш ҳукмини чиқардик. (Лисонул-араб – 2/536).

Ал-Борий Аллоҳнинг исмларидан бири бўлиб, бунинг маъноси аввалда ўхшаши бўлмаган тарзда яратувчи, ҳаёт ато қилувчи Зот, дегани бўлади.

Толиби илмларга яхши маълумки, Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ қаламига мансуб Фатҳул-Борий исмли машҳур китоб бўлиб, у Саҳиҳул-Бухорийнинг энг мўтабар шарҳи саналади. Фатҳул-Борийнинг маъноси мислсиз мавжудотларни яратувчи Зотнинг марҳамати ва нусрати, дегани бўлади.

Бинобарин, болага Фатҳулборий, деган исм исм қўйиш жоиз, валлоҳу аълам. (اللجنة الدائمة للبحوث العلمية والإفتاء/6243)

Исм ва сўзларнинг ўзбекча ёзганда тўғри ёзилишига эътибор қаратилиши лозим. Китобнинг номини Фатҳул-Борий, деб ёзилиши мумкин. Аммо буни инсонга исм қилиб қўйилганда Фатҳулборий, деб ёзилиши тўғри бўлади, валлоҳу аълам.