“Фитнадан омонлик бўлса, раҳбар азл этилишга лойиқ” (4)

Бўлимлар: 24. Сиёсат

عِنْدَ الْحَنَفِيَّةِ لَيْسَتِ الْعَدَالَةُ شَرْطًا لِصِحَّةِ الْوِلاَيَةِ ، فَيَصِحُّ تَقْلِيدُ الْفَاسِقِ الإِْمَامَةَ عِنْدَهُمْ مَعَ الْكَرَاهَةِ ، وَإِذَا قُلِّدَ إِنْسَانٌ الإِْمَامَةَ حَال كَوْنِهِ عَدْلاً ، ثُمَّ جَارَ فِي الْحُكْمِ ، وَفَسَقَ بِذَلِكَ أَوْ غَيْرِهِ لاَ يَنْعَزِل ، وَلَكِنْ يَسْتَحِقُّ الْعَزْل إِنْ لَمْ يَسْتَلْزِمْ عَزْلُهُ فِتْنَةً ، وَيَجِبُ أَنْ يُدْعَى لَهُ بِالصَّلاَحِ وَنَحْوِهِ ، وَلاَ يَجِبُ الْخُرُوجُ عَلَيْهِ ، كَذَا نَقَل الْحَنَفِيَّةُ عَنْ أَبِي حَنِيفَةَ ، وَكَلِمَتُهُمْ قَاطِبَةً مُتَّفِقَةٌ فِي تَوْجِيهِهِ عَلَى أَنَّ وَجْهَهُ : هُوَ أَنَّ بَعْضَ الصَّحَابَةِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ صَلَّوْا خَلْفَ أَئِمَّةِ الْجَوْرِ وَقَبِلُوا الْوِلاَيَةَ عَنْهُمْ . وَهَذَا عِنْدَهُمْ لِلضَّرُورَةِ وَخَشْيَةَ الْفِتْنَةِ . (الموسوعة الفقهية الكويتية – (6 /220).

Ҳанафийлар наздида ҳукмронликнинг дурустлиги учун адолат шарт эмас. Улар фосиқ одамнинг раҳбарликни эгаллаши макруҳлик билан жоиз бўлади, дейишади. Агар инсон адл бўлган ҳолида раҳбарликни эгалласаю кейин ҳукмда зулмга йўл қўйса ва шу ёки бошқа ишда фосиққа айланса, мансабидан азл қилинмайди. Локин агар унинг азл қилиниши фитнага олиб келмаса, азл қилинишга лойиқ бўлади. Унинг ҳақига инсоф ва яхшилик сўраб, дуо қилиш вожиб бўлади. Унга қарши бош кўтариш вожиб бўлмайди… Бу ҳукм ҳанафийлар наздида зарурат юзасидан ва фитнадан сақланиш учундир. (Ал-Мавсуатул-фиқҳийя – 6/219).

 «Одил ва қодир раҳбар бўлса, золимни йиқитиш жоиз»

وَقَال الدُّسُوقِيُّ : يَحْرُمُ الْخُرُوجُ عَلَى الإِْمَامِ الْجَائِرِ لأَِنَّهُ لاَ يُعْزَل السُّلْطَانُ بِالظُّلْمِ وَالْفِسْقِ وَتَعْطِيل الْحُقُوقِ بَعْدَ انْعِقَادِ إِمَامَتِهِ ، وَإِنَّمَا يَجِبُ وَعْظُهُ وَعَدَمُ الْخُرُوجِ عَلَيْهِ ، إِنَّمَا هُوَ لِتَقْدِيمِ أَخَفِّ الْمَفْسَدَتَيْنِ ، إِلاَّ أَنْ يَقُومَ عَلَيْهِ إِمَامٌ عَدْلٌ ، فَيَجُوزُ الْخُرُوجُ عَلَيْهِ وَإِعَانَةُ ذَلِكَ الْقَائِمِ .

وَقَال الْخَرَشِيُّ : رَوَى ابْنُ الْقَاسِمِ عَنْ مَالِكٍ : إِنْ كَانَ الإِْمَامُ مِثْل عُمَرَ بْنِ عَبْدِ الْعَزِيزِ وَجَبَ عَلَى النَّاسِ الذَّبُّ عَنْهُ وَالْقِتَال مَعَهُ ، وَأَمَّا غَيْرُهُ فَلاَ ، دَعْهُ وَمَا يُرَادُ مِنْهُ ، يَنْتَقِمُ اللَّهُ مِنَ الظَّالِمِ بِظَالِمٍ ، ثُمَّ يَنْتَقِمُ مِنْ كِلَيْهِمَا . (الموسوعة الفقهية الكويتية – (6 /220).

Дусуқий айтган: «Золим имомга қарши чиқиш ҳаромдир. Чунки султоннинг раҳбарлиги шаръий бўлгандан сўнг зулм, фисқ ва ҳуқуқларни поймол қилиш содир бўлгани туфайли азл қилинмайди. Унга фақат насиҳат қилиш вожиб ва қарши чиқмаслик лозим бўлади. Бу ҳукм фақат икки фасоднинг енгилини устун қўйиш юзасидандир. Илло агар бир адл имом ундан устун кела олса, бас шунда золимга қарши бош кўтариш ва устун раҳбарга ёрдам бериш жоиз бўлади».

Хараший деди: «Ибн Қосим Моликдан ривоят қилди: Агар имом Умар ибн Абдулазиз каби бўлса, одамларга уни ҳимоя қилиб, у билан бир сафда уруш қилишлари вожиб бўлади. Аммо ундан бошқаси бўлса – йўқ. Уни ўз ҳолига ташла. Аллоҳ бу золимдан у золимнинг қўли билан интиқом олади. Сўнг Ўзи ҳар иккисидан интиқом олади». (Ал-Мавсуатул-фиқҳийя – 6/219).

«Агар кучлари етмаслиги аниқ бўлса…»

قَالَ الْعُلَمَاء : وَسَبَب عَدَم اِنْعِزَاله وَتَحْرِيم الْخُرُوج عَلَيْهِ مَا يَتَرَتَّب عَلَى ذَلِكَ مِنْ الْفِتَن ، وَإِرَاقَة الدِّمَاء ، وَفَسَاد ذَات الْبَيْن ، فَتَكُون الْمَفْسَدَة فِي عَزْله أَكْثَر مِنْهَا فِي بَقَائِهِ

قَالَ الْقَاضِي عِيَاض : أَجْمَعَ الْعُلَمَاء عَلَى أَنَّ الْإِمَامَة لَا تَنْعَقِد لِكَافِرٍ ، وَعَلَى أَنَّهُ لَوْ طَرَأَ عَلَيْهِ الْكُفْر اِنْعَزَلَ ، قَالَ : وَكَذَا لَوْ تَرَكَ إِقَامَة الصَّلَوَات وَالدُّعَاء إِلَيْهَا ، قَالَ : وَكَذَلِكَ عِنْد جُمْهُورهمْ الْبِدْعَة ، قَالَ : وَقَالَ بَعْض الْبَصْرِيِّينَ : تَنْعَقِد لَهُ ، وَتُسْتَدَام لَهُ لِأَنَّهُ مُتَأَوِّل ، قَالَ الْقَاضِي : فَلَوْ طَرَأَ عَلَيْهِ كُفْر وَتَغْيِير لِلشَّرْعِ أَوْ بِدْعَة خَرَجَ عَنْ حُكْم الْوِلَايَة ، وَسَقَطَتْ طَاعَته ، وَوَجَبَ عَلَى الْمُسْلِمِينَ الْقِيَام عَلَيْهِ ، وَخَلْعه وَنَصْب إِمَام عَادِل إِنْ أَمْكَنَهُمْ ذَلِكَ ، فَإِنْ لَمْ يَقَع ذَلِكَ إِلَّا لِطَائِفَةٍ وَجَبَ عَلَيْهِمْ الْقِيَام بِخَلْعِ الْكَافِر ، وَلَا يَجِب فِي الْمُبْتَدِع إِلَّا إِذَا ظَنُّوا الْقُدْرَة عَلَيْهِ ، فَإِنْ تَحَقَّقُوا الْعَجْز لَمْ يَجِب الْقِيَام ، وَلْيُهَاجِرْ الْمُسْلِم عَنْ أَرْضه إِلَى غَيْرهَا ، وَيَفِرّ بِدِينِهِ ، قَالَ : وَلَا تَنْعَقِد لِفَاسِقٍ اِبْتِدَاء ، فَلَوْ طَرَأَ عَلَى الْخَلِيفَة فِسْق قَالَ بَعْضهمْ : يَجِب خَلْعه إِلَّا أَنْ تَتَرَتَّب عَلَيْهِ فِتْنَة وَحَرْب … (شرح النووي على مسلم – (6 / 314).

Уламолар дедилар:  имомнинг (зулми учун) мансабидан тушмаслиги ва унга қарши чиқиш ҳаромлигининг сабаби бу ишдан келиб чиқадиган фитналар, қонлар тўкилиши ва одамлар орасининг бузилишидир. Бунда уни мансабидан кетказишнинг зарари ўз ўрнида қолишидаги зарардан кўпроқ бўлади. 

Қози Иёз деди: «Уламолар имомат кофир кимсада вужудга келмайди ва агар унда кейинчалик куфр содир бўлса, мансабидан азл бўлади, дея ижмоъ қилганлар». У киши яна деди: «Шунингдек, агар имом намозларни жорий этишни ва унга даъват қилишни тарк этса ҳам шу ҳукм жорий бўлади. Жумҳур уламолар наздида у бидъатчига айланса ҳам шу ҳукм татбиқ этилади. Басраликларнинг баъзилари агар у таъвилга суянган бўлса, имомат мавжуд бўлади ва давом этади, дейишди». Қози деди: «Агар имом куфрга кетса, Шариатга ўзгартириш киритса ёки бидъатчига айланса, раҳбарлик ҳукмидан чиқади ва унга бўйсуниш соқит бўлади. Агар мусулмонларнинг имконлари бўлса, унга қарши туриш, уни мансабдан тушириш, бир одил имомни тиклаш уларнинг зиммаларида вожиб бўлади… Агар кучлари етмаслиги аниқ бўлса, қарши чиқиш вожиб бўлмайди. Мусулмон бундай ердан бошқа жойга  ҳижрат қилсин, динини олиб қочсин…» (Шарҳун-Нававий ало Муслим – 6/314).

Хулоса

Уламоларнинг сўзларидан турли маъноларни англаш билан бир қаторда барчаларининг ижтиҳодларида битта умумий хулосани кўриш мумкин. У шундан иборатки, Ислом дини золим ва қонхўр раҳбар билан муомалада икки муқаррар зарардан енгилроғини танлаш қоидасини тавсия қилади. Шунга кўра бирдан йўқ қилиш мумкин бўлмаган ёмонликни то имконият туғилгунча иложи борича камайтириш йўлидан борилади.

Маълумки, золим шоҳ ўз мансабини сақлаб қолиш учун қўлидан келган барча ёвузликни қилишга тайёр туради. Шафқатсизлик руҳида тарбия топган қонхўр раҳбар минглаб одамларни қурбон қиладиган қонли фитналарни уюштиради. Унинг макр ва ҳийлалари кутилмаган кўринишларда келади.

Агар норозилик тўлқинлари бошлангудек бўлса, халқ ичига аллақачондан тайёрлаб қўйилган фуқаро кийимидаги махсус қуролли гуруҳларни ташлаб, тинч намойишни фитнага айлантириш, одамларни бир-бирига қарши уруштириш, кейин уларни «тинчитиш, ҳимоя қилиш ёки яраштириш учун» кўплаб одамларни қирғин қилиш, қамоққа ташлаш ва шу йўл билан халқни яна ҳам ҳолдан тойдириш диктатор президентлар учун оддий касбдир.

Зулм тўхтатилишини, айбсиз маҳбуслар озод этилишини, оддий ҳуқуқлар тикланишини ва адолат қарор топишини талаб қилиб чиққан қуролсиз халқни «бузғунчилар, босқинчилар, ҳасадгўйлар, террористлар», деган бўҳтонлар билан отиб ташлаш золим ҳукмдор ва унинг атрофидагиларнинг миясида кечаю кундуз айланадиган ибтидоий фикр.

Халқ ичидаги аҳли донишлар, сиёсатчилар ва зиёлилар одамларни қурбон қилмай, оммани фитналар олови ичига ташламай зулмдан халос бўлишнинг йўлини топа оладиларми? Бу саволга жавоб бериш осон иш эмаслиги аниқ. Шу сабабдан Исломда халқни давлатга қарши кўр-кўрона оёққа турғазишдан қайтарилади. Чунки мақсад мавжуд зулмдан кўра баттарроқ ҳалокатли кунларни келтириб чиқариш эмас.

Агар ақлда, сиёсатда, тадбир ва куч-қувватда режимнинг макр ва ёвузликларини енгиб ўта оладиган, оммани ўзига ишонтирадиган шахслар ва ҳаракатлар майдонга келсаю улар халқни фитналар ва қон тўкишларсиз озодликка олиб чиқадиган режани ишлаб чиқсалар, бу ишнинг жоизлигида ва савоблигида шубҳа йўқ.

Аллоҳ таолодан ҳаёт синовларини осон қилиб беришини сўраймиз. Энг биринчи ўринда маҳбус мусулмон аёллар ва эркакларга озодлик насиб бўлишини, улар устидаги қийноқлар тезроқ кўтарилишини тилаймиз. Қийноқ қўллаётган милиция ва хавфсизлик ходимларини, уларга буйруқ бераётган бошлиқларни ақлларини ишлатишга, инсоф йўлига қайтишга, зулмкор ва қон тўкиш сиёсатидан воз кечишга даъват қиламиз.

Барча ўзбекистонликларни зулмни тўхтатиш учун ўз имкониятларини бирлаштириш йўлларини қидиришга чақирамиз.