Никоҳда ҳажга олиб боришни маҳр қилиш мумкинми?

Савол: Азиз устоз, бўлажак аёлимнинг маҳрга ҳаж сўраши мумкинми? Аллоҳ таоло рози бўлсин! 

Фурқат.

Жавоб: Яхши тилагингиз учун раҳмат. Аллоҳ таоло сизга ва бўлажак аёлингизга бахту саодат ато айласин. Никоҳ тўйингиз 25 июн, шанба куни НьюЙорк шаҳридаги масжидлардан бирида ўтишини ўқиб, хурсанд бўлдик. Баракаллоҳу лакума ва барака алайкума ва жама’а байнакума билхойр.
 
Маҳр сифатида ҳажга олиб боришни шарт қилиш хусусида фуқаҳолар ўрталарида жоиз, деган кучли қавл йўқ. Сабаби – ҳадисларда бу ҳақда бирор кўрсaтма келмаган ва бу иш саҳобалардан содир бўлмаган, валлоҳу аълам.
 
Фиқҳий қомуснинг “Маҳр” моддасида бундай келган:
 
وَصَرَّحَ الْحَنَفِيَّةُ بِأَنَّ الْمَهْرَ مَا يَكُونُ مَالاً مُتَقَوِّمًا عِنْدَ النَّاسِ فَإِذَا سَمَّيَا مَا هُوَ مَالٌ يَصِحُّ التَّسْمِيَةُ وَمَا لاَ فَلاَ . الموسوعة الفقهية الكويتية – (39 / 156) …
صَرَّحَ الْحَنَابِلَةُ بِعَدَمِ صِحَّةِ تَسْمِيَةِ نِكَاحِ الْمَرْأَةِ عَلَى إِحْجَاجِهَا مَهْرًا لأَِنَّ الْحُمْلاَنَ مَجْهُولٌ لاَ يُوقَفُ لَهُ عَلَى حَدٍّ فَلَمْ يَصِحَّ
 
وَاخْتَلَفَتْ أَقْوَال الْمَالِكِيَّةِ فِي الْمَسْأَلَةِ :
وَقَال ابْنُ حَبِيبٍ : وَلَيْسَ يُعْجِبُنِي وَلاَ رَأَيْتُ أَصْبَغَ وَغَيْرَهُ مِنْ أَصْحَابِ مَالِكٍ يُعْجِبُهُمْ وَرَأَيْتُهُمْ يَرَوْنَهُ جَائِزًا ؛ لأَِنَّ ذَلِكَ يَرْجِعُ إِلَى حَجَّةٍ مِثْلِهَا فِي النَّفَقَةِ وَالْكِرَاءِ وَالْمَصْلَحَةِ ؛
(الموسوعة الفقهية الكويتية – (39 / 157) …
 
Ҳанафийлар маҳр одамлар назарида қўлга киритилса бўладиган мол бўлиши кераклигини баён қилишган…
Ҳанбалийлар аёл кишини никоҳлашда уни ҳаж қилдиришни маҳр, деб аташ тўғри бўлмаслигини айтишган…
 
Моликийларнинг бу масаладаги сўзлари турличадир:…
 
Ибн Ҳабиб деди: “Бу иш менга ёқмайди. Моликнинг асҳобларидан Асбағ ҳам, бошқаси ҳам буни маъқуллашганини ва жоиз, дейишганини кўрмадим. Чунки бу иш ҳажнинг ёнида яна бир ҳажни тақозо қилади…”(АлМавсуатулфиқҳийятулкувайтийя 39/156157).
 
Сизнинг зиммангизга ўзингиз яшаётган муҳитда мусулмон қизлар турмушга чиқаётганда қандай маҳр берилаётган бўлса, ўша миқдордаги маҳр вожиб бўлади.
 

Аллоҳ таоло ҳамма мусулмон ёшларга мукаммал ҳидоят, покиза бахтли ҳаёт насиб айласин.