Ҳали содир бўлмаган воқеа ҳақида савол (Ўзбекистонга қайтиб бориш)

ISLOM OVOZI

2009 йил 15-март

Савол:

Ўзбекистонга қайтиб бориш масаласига нима маслаҳат бера оласиз? Ҳозирда яшаб турган еримизда соқол қўйишга шароитимиз бор, аммо Ўзбекистонга қайтиб боришимиз керак бўлиб қолса, унда қандай йўл тутишни маслаҳат берасиз? Соқол билан бориш масаласи анча қийинми, деб ўйлаган эдим. Сабаби – Ўзбекистондаги аҳволдан яқиндан танишсиз. Қори ака, бизни ҳам дуоларингизда эсласангиз, имонимизни Роббимиз зиёда қилсин. Соғлик-саломатлик тилаб Фарруҳ. Жазакаллоҳу хойрон.

 

Шайх Обидхон қори жавоблари:

Аллоҳ таоло сизнинг иймонингизга зиёдалик, ўзингизга фойдали илм, солиҳ амаллар ва улкан ажрлар насиб айласин. Ҳурматли Фарруҳ. Агар сиз ҳозир яшаб турган ерингизда қиладиган ишларингиз тугаб, Ўзбекистонга қайтиб кетадиган вақтингиз етган бўлса, бу ҳақда бош қотирса бўлади. Аммо ҳали бу ерда амалга оширадиган ишларингиз бўлиб, ватанингизга қайтиш масаласи кўндаланг бўлмаётган экан, бу муаммо ҳақида савол-жавоб қилишга ҳожат йўқ, валлоҳу аълам. Ҳар бир ишнинг ўз қақти келганда иншоаллоҳ ечими ҳам топилади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«ما نهيتُكم عنهُ فاجتنبوهُ وما أمرتكم بهِ فافعلوا منهُ ما استطعتم فإنما أهلكَ الذين من قبلكم كثرةَ مسائلهم واختلافهم على أنبيائهم»

رواه مسلم

«Мен сизларни нимадан қайтарган бўлсам, бас, ундан тийилингиз. Сизларни нимага буюрган бўлсам, бас, уни қўлингиздан келганича бажо қилингиз. Сизлардан аввалгиларни ҳалок қилган нарса уларнинг кўп савол беришлари ва пайғамбарлари билан ихтилоф қилишлари бўлган».

(Имом Муслим ривоятлари)

» كَثْرَةُ مَسَائِلِهِمْ» деган сўзларининг шарҳида уламолар айтишади:

«Яъни, ҳали воқе бўлмаган масалалар ҳақида сўрайверишлари ва яна Қуръони каримда баёни келмаган, ҳаётда ҳам ҳали учрамаган масалаларни кўндаланг қўйиб олишлари деган маънодадир».

Давоми аудио лавҳада.

Мавзуга оид:

Сиёсий масалалар ҳақида савол-жавоблар

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози каналини барчага улашинг, илм тарқатишда ҳиссангизни қўшинг, савобли амалингиз Қиёматгача давом этсин

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg