Мен қайси ҳисоб бўйича закот берсам тўғри бўлади?

Бўлимлар: 04. Закот

Савол: Мен ҳозирда АҚШда ишлайман. Масалан, менинг иш ҳақим 2000$ дейлик. Бир йилда бу 24000$ бўлади ва бунинг закоти 1200$ бўлади. Мен закотни иш ҳақимнинг 1 йиллик йиғиндисидан чиқариб бераманми? Ёки 1 йил сўнгида қанча пулим қолган бўлса айнан шунисидан ҳисоблаб бераманми?

Абдуқаҳҳор.

Жавоб: Закотни иш ҳақингизинг бир йиллик йиғиндисидан чиқариб бермайсиз. Балки бир йил ўтгандан сўнг қўлингизда қанча пул қолган ёки тўпланган бўлса, аввало ана шуни ҳисоблайсиз. Бунинг ёнига агар тижорат қилинаётган молларингиз бўлса, уларни ҳам ҳисоблаб, миқдорини аниқлайсиз. Пуллар ва тижорат молларини бирга қўшганизда қўлингизда йиғилган бойлик нисобга етса, закот берасиз. Агар бойлигингиз нисобга етмаса, сизга закот бериш вожиб бўлмайди. Нисоб 85 грамм олтиннинг қийматига тенг.

Бир йил давомида еб-ичганингиз ва бошқа сарф-харажатларингизнинг эътибори йўқ.

Демак, закот вожиб бўлиши учун иккита нарса мавжуд бўлиши шарт: нисоб ва ҳавл…