Муслима аёл қандай ҳолатда ишлайди?

Савол: Биз Қирғизистондан Русияга келдик. Аёлим доктор кардиолог. У ўзининг касбида ишлашни хоҳлаяпти. Бу ерда ишласа, касалхонада эркак-аёл аралашган, шунга ўйланиб турибман… Илтимос, ёрдам берсангиз.

 
Абдуллоҳ.
 
Жавоб: Маълумки, оила боқиш эркак кишининг вазифаси. Оила тебратиш учун меҳнат қилиш аёл кишига вожиб эмас. Аммо баъзан оилада эркак бўлмаслиги ёки унинг топгани рўғор учун кифоя қилмаслиги мумкин. Шундай пайтларда аёл киши меҳнат қилишга мажбур бўлади. Баъзи аёллар эса молга муҳтож бўлмаган ҳолда ишлашни хоҳлаши мумкин. 
Демак, аёл кишининг ишлаш учун кўчага чиқиши ё муҳтожлик ва мажбурликдан ёки кўпроқ пулга эга бўлиш истагидан ё эса даъват ва тарбия ишларида иштирок этиш ниятида бўлади.
Аввало мажбурлик ҳолати ҳақида тўхталамиз.
Агар аёл киши ишлашга мажбур бўлса
إذا اضطرت المرأة للعمل وجب عليها أن لا تعمل في مكان تختلط فيه مع الرجال. وإن كانت طبيعة عملها تستوجب التعامل مع الرجال فليكن ذلك بدون اختلاط وبغاية قصوى من الحذر. ويجب على المرأة أن تكون متحجبة بالحجاب الشرعي ومحتشمة وإن اضطرت إلى مكالمة الرجال فلا تخضع بالقول كما قال الله تعالى: (فلا تخضعن بالقول فيطمع الذي في قلبه مرض). [الأحزاب: 32] . كما يجب عليها أن تحذر مس الطبيب غاية الحذر، وأن لا تسمح لنفسها بالخلوة بأحد من الرجال فهذا من أعظم المنكرات. والله تعالى أعلم.
Агар аёл киши ишлашга мажбур бўлса, эркаклар билан аралаш бўладиган ерда ишламаслиги вожиб бўлади. Агар унинг иши эркаклар билан муомала қилишни тақозо этса, бу иш эркакларга аралаш бўлишдан сақланган ва ўзини ниҳоятда эҳтиёт қилган ҳолатда ўтсин. Аёл киши шаръий ҳижобга ўралган ва ҳаёсини сақлаган бўлиши зарур. Агар эркаклар билан гаплашишга мажбур бўлса, Аллоҳ айтганидек, сўзини майинлаштирмаслиги керак. “Бас сўзингизни майинлаштирмангиз. Токи қалбида марази бўлган кимса тамаъгир бўлмасин”. (Аҳзоб/32). Шунингдек, аёл киши ишга борганда атир сепишдан буткул сақланиши ва ўзига бирор эркак билан ёлғиз қолишни раво кўрмаслиги керак. Чунки бу энг ёмон ишлардан биридир. Валлоҳу аълам.   (Исламвеб, 522 фатво).
Мажбур бўлмаган ҳолда ишлашнинг ҳукми
Баъзи муслима аёл таъминланган бўлишига қарамасдан, ўзининг касби бўйича ишлашни ёки мусулмонлар учун ёрдам бўладиган ишларда иштирок этишни исташи мумкин. Бундай вазиятда мана буларга амал қилиш ўринли бўлади.
فإن العمل الذي يلائم فطرة المرأة الخَلقية ووظيفتها الجسدية لا حرج فيه إذا ما أمنت الفتنة وروعيت الأحكام الشرعية، من خلال امتناع الخلوة وجميع التصرفات غير الشرعية، وكان ذلك بإذن زوجها إن كانت متزوجة، وهذا مثل تدريسها للبنات أو عملها في مستشفى خاص بالنساء، فلا حرج على المرأة في مثل هذه الأعمال، ولو لم تكن محتاجة، بل قد يكون عملها مندوباً أو واجباً بحسب حالها، والحاجة إليها. وما لم تكن هناك حاجة حقيقية إلى عملها ضمن الشروط السابقة فقرارها في بيتها خير لها، والمصلحة في بقائها متحققة، وخروجها للعمل سيكون على حساب وظائفها المنزلية، والتي هي الأصل والأولى بالرعاية.والله أعلم
Агар аёл киши фитнадан саломат бўлса ва бегона билан хилватда бўлмаслик, барча ношаръий ишлардан узоқ бўлиш каби шаръий ҳукмларга риоя қилса, ўзининг аёллик табиатига ва жисмоний вазифаларига мувофиқ келадиган ишда ишлашида бирор монелик йўқ. Агар аёл (ишлашга) муҳтож бўлмаса ҳам, қизларга дарс бериш ёки аёллар шифохонасида ишлаш каби ҳолатларда унга гуноҳ йўқ. Балки унинг иши ўзининг ҳолатига ва эҳтиёжига қараб ё мустаҳаб ёки вожиб бўлиши мумкин. Агар аёл турмуш қурган бўлса, эрининг изни билан ишлайди. Агар юқоридаги шартлар асосида ишлашга ҳақиқатан муҳтожлиги бўлмаса, унинг уйда бўлгани ўзи учун яхшироқдир. Аёлнинг уйда бўлишида фойда аниқ. Иш учун кўчага чиқиши аслида адо этиши авлороқ бўлган уй вазифаларининг ҳисобига бўлади. (Исламвеб, 5181 фатво).

Аёл кишининг уйдан ташқарида меҳнат билан машғул бўлиши унинг Аллоҳга ўз вақтида ибодат қилиши, фарзи айн илмларни ўрганиши, фарзандларини тўғри тарбия қилиши ва турмуш ўртоғининг ҳақини адо этиши ҳисобига бўлмаслиги керак.