Исломда аёл кишининг от миниши ҳақида нима дейилган?

Бўлимлар: 16. Аёл, оила

Савол: Бир неча намозхон биродарлар шу саволни ёзишимни сўрашди. Аёл киши от миниши мумкинми? Аввалдан раҳмат. Сизнинг даъватингизни 92-93 йилдан бери эшитиб келамиз. Аллоҳим сизни азиз бандалари қаторида қилсин.

Ботирхўжа.

Жавоб: Яхши тилакларингизни Аллоҳ қабул айласин. Раббимиз жалла ва ало ҳаммамизни иймон ва Ислом билан азиз бўлишимизни насиб этсин.
 
Уламолар Ислом динида аёл кишининг от минишини ман қилувчи бирор ҳужжат келмаганини айтишган.
 
فلا حرج في ركوب المرأة للخيل ولا مانع شرعي من ذلك متى ما كانت محتشمة ملتزمة بأحكام الحجاب الشرعي بعيدة عن الاختلاط بالرجال الأجانب.
والله أعلم.
 
“Аёл кишининг от минишида бирор зарар йўқ. Агар аёл шаръий ҳижоб қоидаларига амал қилган ҳолда ва бегона эркаклар билан аралаш бўлишдан узоқ бўлса, уни от минишдан ман қилувчи ҳеч бир шаръий далил ҳам йўқ, валлоҳу аълам”. (Исламвеб/14565).